Жанубий Кореянинг энг йирик телерадиокомпанияси – KBS
рэпер PSY’нинг янги – «Gentlemen» номли қўшиғига ишланган клипни эфирга
чиқаришдан бош тортди, дея хабар бермоқда
Agence France-Presse. KBS’нинг фикрича, ролик жамиятга қарши хулқни
тарғиб қилади ва ёш аудиторияга ёмон намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин.
«Gentlemen» клипи 2013 йилнинг 13 апрель куни PSY’нинг Youtube’даги расмий каналида эълон қилинган эди, ўтган беш кун ичида клипни 140 миллион марта кўриб бўлишди. Роликда хонанда «Машиналарни қўйиш мумкин эмас» деган конусли ёзувни отиб юборади ва уни ўраб турган аёлларни мазах қилади, масалан, клипдаги аёллардан бири ўтирган стулни тортиб олади.
Айни вақтда, Жанубий Корея президенти – Пан Кин Хе хоним 18 апрель, пайшанба куни PSY’ни қўллаб-қувватлаб чиқди. Унинг қайд этишича, рэпер «Gentlemen» клипида фойдаланилган рақс ҳаракатлари учун ушбу рақсни бир неча йил аввал ўйлаб топган Жанубий Корея гуруҳига пул тўлаган. Унинг сўзларига кўра, бу билан PSY муаллифлик ҳуқуқларини ҳурмат қилишга доир намуна кўрсатган.
Рэпер PSY клипи YouTube’да миллиард мартадан кўпроқ кўрилган «Gangnam Style» қўшиғидан сўнг дунёга машҳур бўлиб кетди. Клипга бир неча пародиялар ишланди, ундаги рақсни эса кўплаб машҳур шахслар, жумладан, PSY’ни дунёдаги энг машҳур корейс сифатида тан олган БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ҳам ижро этди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий