пятница, 19 апреля 2013 г.

Чехияда Ўзбекистон ҳақида DVD филм сотувга чиқди

dvd-uzb-chez-film
Саёҳатлар ва табиат ҳақида DVD филмлар ишлаб чиқарувчи Чехиянинг "ABCD-VIDEO s.r.o." фирмаси  "Дунёнинг гўзал жойлари" туркумидан дунёнинг қизиқарли мамлакатлари ва шаҳарлари ҳақида фильмларни суратга олди.


Мазкур DVD филмларга шахсий компьютер учун мўлжалланган илова ҳам яратилган бўлиб, унда ўша шаҳар ва мамлакатлар ҳақидаги маълумотлардан нусха қўчириш мумкин.

2013 йилнинг 17 апрел куни "ABCD-VIDEO s.r.o." фирмаси Ўзбекистон ҳақидаги филмни ҳам тайёрлади. Ушбу диск 55 Kč (чех кронаси) яъни 2,20 евродан сотилади. Уни матбуот шаҳобчалари ва интернет орқали сотиб олиш мумкин бўлади.

Ушбу диск 12 та бўлимдан иборат бўлиб, унда Ўзбекистон, Тошкент, Фарғона, Қўқон, Ипак ишлаб чиқариш, Қорақалпоғистон, Мўйноқ, Хива, Бухоро, Қизилқум чўллари, Шахрисабз ва Самарқанд ҳақида ҳикоя қилинади. Филмнинг давомийлиги 53 дақиқа ва 25 дақиқа бонус.





Комментариев нет:

Отправить комментарий