пятница, 19 апреля 2013 г.

Италиялик кинематографистлар Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильмлар ишлашади





Италиялик кинематографистлар Ўзбекистон Экологик ҳаракати кўмагида илмий-оммабоп ҳужжатли фильмларни суратга олишга киришди. Бу ҳақда, ЎзАга асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
AQ International компанияси президенти Сальваторе Качьола бошчилигидаги италиялик кинематографистлар Ўзбекистон Экологик ҳаракати кўмаги билан «Ўзбекистон: тамаддунлар чорраҳаси» ва «Кўзингни оч» номли илмий-оммабоп ҳужжатли фильмларни суратга олишни бошлади.
Хабарда ёзилишича, AQ International компанияси ва RAI (Италия) телекомпанияси ташаббуси билан Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильмларни суратга олиш бошлангани Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги маданият ва санъат соҳасидаги иккитомонлама ҳамкорлик фаол ривожланаётганидан дарак беради.
«Ўзбекистон: тамаддунлар чорраҳаси» фильмининг суратга олиш ишлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва Термиз шаҳарларида бўлиб ўтади. Фильм ижодкорлари Буюк Ипак йўлида жойлашган Ўзбекистон ва унинг шаҳарлари, халқнинг бой маданий мероси ва тарихий ёдгорликлар ҳақида ҳикоя қилишни мақсад қилишган.
«Кўзингни оч» ҳужжатли фильми сюжети эса Орол денгизи фожеасининг атроф-муҳитга салбий таъсири ҳақида маълумот бериб, томошабинларни огоҳликка чақиради.

Комментариев нет:

Отправить комментарий