пятница, 19 апреля 2013 г.

Бухорода янги институт ташкил этилади

ruchka

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 15 апрел куни "Бухоро муҳандислик-технологик институтини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорни имзолади.


Мазкур янги институт иқтисодиётнинг индустрия сохаларида талаб катта бўлган ва ишлаб чиқариш тобора ўсиб бораётган "Навоий" ЭИИЗ ҳамда "Жиззах" МИЗлар учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилмоқда.  


Институт Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти базасида ташкил этилади, деб ёзади Uzdaily. 


Унинг асосий вазифаси машинасозлик, энергетика, енгил саноат, кимё саноати ва нефткимё саноати тармоқларига мутахасислар етказиб бериш ҳисобланади. 


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2013 йилнинг 1 августигача янги таълим ва мутахассислик йўналишлари бўйича давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.


Бухоро вилояти ҳокимлигига 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўқитувчи кадрлар учун яхши ҳолатдаги 10та квартира ажратиш топширилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий