пятница, 19 апреля 2013 г.

Ўзбекистонда ингуш маданий маркази очилиши мумкин

ingushetiya
Ингушетия Республикаси ташқи алоқалар, миллий сиёсат, матбуот ва ахборотлаштириш вазирлигида Ингушетия халқлари Ассамблеяси раиси ва ташқи алоқалар ва миллий сиёсат бўлими бошлиғи Мадина Барахоева ингушлар диаспорасининг Ўзбекистондаги вакили Рустан Баркинхоев билан учрашди.


Учрашувда республикалар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиши ҳамда диаспоралар орасида  муносабатлар ўрнатилишига оид масалалар муҳокама қилинди. Баркинхоевнинг айтишича, Ўзбекистонда жуда катта ингуш диаспораси истиқомат қилади. Уларни ингуш миллий маданий маркази остида бирлаштириш мақсадга мувофиқ бўларди, деб ёзади Баркинхоевнинг гапига таянган Ингушетия ҳукумати сайти.

Барохоеванинг таъкидлашича Ингушетияда ўзбеклар ҳамжамияти мавжуд бўлиб, унинг раҳбари Ингушетия халқлари Ассамблея кенгашига қабул қилинган ва бу ердаги ўзбеклар республикада ўтказиладиган турли тадбирларда фаол иштирок этишади. Ўзбекистонда Ингуш миллий марказининг ташкил этилиши эса икки халқ ўртасидаги муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига сабаб бўлади.

 

Комментариев нет:

Отправить комментарий