Жайка Навоий ИЭСни ривожлантиришга $300 млн. беради
Япониянинг ЖАЙКА халқаро агентлиги Ўзбекистонга Навоий ИЭС қувватини ошириш учун 300 миллион доллар миқдорида кредит беради.
Маълумотларга кўра, ушбу лойиҳанинг
умумий баҳоси 516 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳани молиялаштириш
ишларида JICAдан ташқари Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
ҳам иштирок этади.
Эътироф этиш жоиз, ИЭС қувватини
ошириш лойиҳаси қуввати 450 МВт бўлган иккинчи буғ газ ускунасини
ўрнатиш ва газ компрессор станциясини қуришни назарда тутади. Қурилиш
муддати — икки йил.
Шу йилнинг сентябр-октябр ойларида ушбу лойиҳа учун бош пудратчини танлаш бўйича тендер эълон қилиш режалаштирилмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий