Термиз шаҳар ҳокими ишдан олинди

Термиз шаҳри депутатлар кенгаши қарорига мувофиқ, шаҳар ҳокими Нематулло Соатов эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.
Бу ҳақда 12uz.com сайти
хабар берган. 12news.uz сайтининг бошқа ОАВларга таяниб хабар беришича,
Соатовга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. У иқтисодий жиноятларни содир
этганликда айбланмоқда.
Маълумотларга кўра, шунингдек бундан бир ой олдин ишдан бўшатилган Термиз шаҳар собиқ прокурори ҳам тергов қилинмоқда.
Darakchi.uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий