
Ўлкамизга баҳор аллақачон ташриф буюриб улгурган бўлса-да, Россиянинг айрим шаҳарларида у эндигина бошланмоқда.
Айнан шу боисдан ҳам Россия
Федерациясининг баъзи ҳудудларида Наврўз айнан апрель ойида нишонланади.
Жумладан йирик шаҳарлардан бири бўлган Астрахан Марказий истироҳат
боғида ҳам Наврўз айёмига бағишланган тадбир ўтказилди.
Бу ерда
Марказий Осиё минтақасининг миллий-маданий жамияти учун 16 та майдон
ажратилди. Мамлакатимиз “Ўзбекистон” миллий маданий бирлашмаси томонидан
Фонд Форум кўмаги остида тақдим этилди.
Байрам меҳмонлари шу куни ўзбек миллий
таомларидан баҳраманд бўлиб, халқимиз анъана ва урф-одатлари билан
яқиндан танишдилар, халқ рақслари, безакли амалий санъати намуналарини
томоша қилдилар.


Комментариев нет:
Отправить комментарий