Россия ТИВ - Марказий Осиё давлатларига виза жорий этилмайди
Россия Федерацияси Ташқи ишлар
вазирлиги вакили Анвар Азимов сал аввал эълон қилган хабарини инкор
этган. Унинг айтишича, Россия МДҲнинг дўст мамлакатларига катта эътибор
билан қарайди, шу боис виза ҳақида ҳозирча ҳеч қандай гап бўлиши мумкин
эмас.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал оммавий
ахборот воситаларида Россия Ўзбекистон, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг
бошқа мамлакатлари билан 2015 йилгача виза тартибини жорий этиши ҳақида
хабар тарқалган эди. А.Азимов бу хабарни инкор этиб, унинг сўзлари
нотўғри талқин қилинганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, у фақат
Владимир Путин қайд этганидек, МДҲ мамлакатларидан Россияга келиш учун
махсус паспорт жорий этилиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтган экан.
Darakchi.uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий