пятница, 19 апреля 2013 г.

"Чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар" кўргазмаси 16 май куни очилади

charm-poyabzalШу йилнинг 16-18 май кунлари Тошкентдаги «Ўзкўргазмасавдо» кўргазмалар залида "Чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар" III халқаро кўргазмаси ўтказилади.


«Ўзбекчармпойабзали» Уюшмаси ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этиладиган мазкур кўргазмада чармдан ишланган эркаклар аёллар оёқ кийимлар, кийим-кечаклари, аксессуарлари, тўқимачилик, мех ва қўракўлдан сўнгги технология ва мода асосида ишланган маҳсулотлар намойиш этилади.

Унда махаллий корхоналар билан бирга, хорижий фирма ва компаниялар ҳам иштирок этади. Кўргазамага қўйилган маҳсулотларни ҳарид қилиш имконияти  ҳам яратилади. 

Кўргазмада нафақат оёқ кийимлар, балки чармдан ишланган бошқа маҳсулотларни ҳам ҳарид қилиш мумкин. Кийимлар, аксессуарлар, бош кийимлари, камар ва сумкалар шулар жумласидан. Бундан ташқари, бу ерда спорт анжомлари ҳам намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси 2003 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, унинг таркибида чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 60 та корхона киради.

 Darakchi.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий