Ташқи ишлар вазирлиги Жорж Кролни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол қабул қилинди.
«Мулоқот чоғида икки томонлама
алоқаларнинг бугунги аҳволи, шунингдек, жорий йилнинг 23-25 апрель
кунлари АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блейкнинг Тошкентга
ташрифи ҳамда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида бўлиб ўтажак бошқа
учрашувлар ва музокараларга оид амалий жиҳатлар муҳокама қилинди», - деб
ёзади ТИВ матбуот хизмати.
Аввал хабар берганимиздек, АҚШ
давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси
Роберт Блейк Тошкентда юқори мартабали мансабдор шахслар билан учрашади.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва АҚШ вакиллари ўзаро манфаатли қатор
масалаларни муҳокама қиладилар. Хусусан, улар икки томонлама
муносабатларнинг хавфсизлик, сиёсат, иқтисодиёт ва инсон ресурсларига
оид масалаларни кўриб чиқадилар. 24 апрель куни Роберт Блейк Тошкентдаги
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Марказий Осиёда Америка
сиёсати мавзуида маъруза қилади. У, шунингдек, фуқоролик жамияти ва
ишбилармон доиралари вакиллари билан ҳам учрашади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий