вторник, 23 апреля 2013 г.

«Диско раққоси» Ғуломжон Ёқубов билан саҳнага чиқади



Ҳиндистонлик таниқли актёр Митҳун Чакраборти Тошкентдаги концерт дастурида иштирок этади. «Санъат дўстликка чорлайди» деб номланган шоу-концерт дастури 28-29 май кунлари «Истиқлол» санъат саройида ўтказилиши режалаштирилган.
Концерт дастурида Митҳун Чакрабортидан ташқари Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, сўз устаси Шукрулло Исроилов, хонанда Отабек Мадраҳимов ва бошқалар иштирок этади.
62 ёшли Митҳун Чакраборти актёрлик фаолияти давомида 200дан ортиқ фильмларда суратга тушган бўлиб, Ҳиндистоннинг энг машҳур ва энг кўп гонорар оладиган санъаткорларидан бири ҳисобланади. 1982 йилда Баббар Субҳаш томонидан суратга олинган «Диско раққоси» фильмидаги роли Митҳун Чакрабортига катта, хусусан, собиқ Совет Иттифоқида ақлбовар қилмас машҳурлик келтирган. Ҳозирги кунда, актёрликдан ташқари, режиссёр ва продюсер сифатида фаолият олиб боради.
Аввалроқ, январь ойида, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Анумула Шитеш Сарма, ҳинд кинематографиясининг 100 йиллиги муносабати билан, 2013 йилда Тошкентда Ҳинд киноси фестивалини ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилганди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий