вторник, 1 октября 2013 г.

Самарқанд — сен пахтакорликка ёзилдингми? Ҳамма пахтага!

Самарқанд фронт ортини эслатади. Автобуслар колоннаси, кўч-кўронини кўтарган оломон, пахтага кетишаяпти, кетишаяпти...

«Кеча ўғлимни пахтага кузатдим, - дейди Самарқандлик таксист, - телефонда гаплашдик, етиб боришибди. Уларни қишлоқдаги уйга жойлаштиришибди, “раскладушка”ларнинг кераги бўлмабди»

Тахминан шундай гапни ҳар бир хонадон, иш жойи ва Самарқанднинг бир нечта одам йиғилган ҳар бурчагида эшитиш мумкин.

Бу йилги пахта терими мавсуми бутун шаҳарни қўзғатди. Ҳукумат қарорига кўра теримга жўнатилиши керак бўлганлар кетди, - шаҳарда қолганлар эса, жамоат транспорти, шифокорлар, мактабларда ўқитувчилар йўқлигидан, пахта ўлпони йиғиш ташвишларидан қийналишмоқда.

Ота оналардан бири, унинг боласи ўқийдиган мактабда, жисмоний тарбия, меҳнат ва мусиқа дарсларини бекор қилишганини айтади, чунки бу дарс муаллимларини пахтага жўнатишган.

Ота оналар мажлисида, дейди у, синф раҳбари, Самарқанддаги ҳар бир мактаб, 10-12 ходимини далага, ҳосил терими якунига қадар ётоғи билан жўнатиш ҳақида ҳукумат буйруғини олганлигини билдирган.

Бундан ташқари, ота оналарни ўқитувчиларни зарур озиқ-овқат заҳираси
Таассурот шундайки, ҳаммат пахтакор бўлиши керак, агар пахтага чиқа олмасанг, бошқача ёрдаминг тегсин – пул бер."
Cамарқандлик
билан таъминлашга мажбурлашмоқда.

“Иш абсурдгача бориб етди, - дея изоҳлайди ўқувчининг онаси. - Ҳар бир синфдан уч-тўрт банка консерва ёки бўлмаса пакетланган шўрва, пахта даласига, ўқитувчиларга жўнатилиши керак экан.”

Самарқанддаги боғча мудираси бўлиб ишловчи аёл, бунга қўшимча қилиб, унинг коллективида 30 одам ишлашини, ҳукумат шунинг чорак қисмини пахтага жўнатишни талаб қилмоқда.

“Қандай қилиб биз, болаларга қараш, уларни боқиш ва ҳоказоларни амалга оширишимиз мумкин”, - дейди у.

Пахтага бормаган бошқаларнинг аҳволи ҳам яхши эмaс, дейди самарқандлик кузатувчи.

Масалан, ўқитувчилардан “пахтакорларни қўллаб қувватлаш фонди”га деб, 100 минг сўмдан йиғиб олишди.

Соғлиғи ёмонлиги ҳақида справкаси бор ўқувчиларни, маҳаллий нашлрларга обунага бошқалардан кўра кўпроқ пул беришга мажбурлашмоқда.

“Таассурот шундайки, ҳаммат пахтакор бўлиши керак, агар пахтага чиқа олмасанг, бошқача ёрдаминг тегсин – пул бер”, - дея изоҳлайди кузатувчи.

Айни пайтда, барча мажбурий теримчилар, агар далада халқаро кузатувчи пайдо бўлса ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида йўриқнома олишмоқда.

Самарқандлик яна бир онанинг айтишича, унинг лицейда ўқувчи қизи, агар ундан нимага пахта тераяпсан ёки кўча супураяпсан? - дея сўрашса, ўз хоҳишим билан қилаяпман, ватанимга ёрдам беришни истайман, дея жавоб бериши ҳақида тавсия олган.

Айни пайтда ота оналарнинг ўзлари ҳам, аллақандай анкета тўлдиришган, мазмунига кўра унда, болаларининг пахта теришини уларнинг ўзлари исташлари билдирилган.

Гарчи ўқувчилар парталарда ўтирган бўлсаларда...

Ўтган ҳафтадан буён Ўзбекистонда Халқаро меҳнат ташкилоти ХМТ кузатувчилари иш олиб бормоқда.

Уларнинг Ўзбекистонга ташрифи, мамлакат пахтачилигида болалар меҳнати муаммоси бўйича ХМТ экспертизасини талаб қилган қатор ғарб давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг узоқ давом этган лоббиси натижасида амалга ошди.

Мамлакатда ХМТ кузатувчилари борлигини ҳозирча кўпчилик фаоллар пайқашгани йўқ, бироқ самарқандлик кузатувчининг сўзларига кўра, уларнинг текшируви аллақачон натижасини бермоқда.

Бу йил илк бор коллеж ва лицейларнинг биринчи курс ўқувчиларини пахтага олишмади, шунингдек қишлоқ мактаблари ўқувчилари ҳам парталарида қолишмоқда.

Бироқ болаларининг далада йўқлиги, уларнинг ота оналари елкасига оғир юк бўлиб тушмоқда, дея қўшимча қилади у.

Агар илгариги йилларда Самарқанддаги кўплаб соҳа ишчи хизматчиларини пахтага фақат дам олиш кунлари олиб чиқишган бўлишса, эндиликда автобуслар, “пахта қуллари”нинг навбатдаги бўлагини олиб кетиш учун уларнинг офислари олдида ҳар куни турибди.

Uznews.net

Комментариев нет:

Отправить комментарий