пятница, 19 апреля 2013 г.

Хитой, Жанубий Корея, АҚШ ва Россия элчилари "Дўстлик" ордени билан мукофотланди


dostlik-ordeni


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия, Хитой, АҚШ ва Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиларини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда «Новый Век» газетаси хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, элчиларга мукофотларни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов топширган.

 

Эслатиб ўтамиз, «Дўстлик» ордени давлатимиз раҳбари ташаббуси билан таъсис этилган бўлиб, у турли халқлар ва миллатлар вакиллари ўртасидаги дўстлик, биродарлик ва ўзаро англашув алоқаларини мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда яшаётган  халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшиш йўлидаги ишлар борасида эришилган ютуқлар учун берилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий