вторник, 1 октября 2013 г.

Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячисини корея кузатувчиларидан яширишган

25 сентябр куни, Жиззах вилоятида пахтачиликдаги болалар муаммоси бўйича Корея кузатувчилар бўлишгани боис, ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаев уй қамоғида қолди.

Жанубий Кореянинг икки ташкилоти “Корпорация ҳамма учун” ва “Жамоат манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокатлар ассоциацияси” вакиллари Ким Мин, Ким Жонг, Ким Сэ ва Ли Ил яқинда Жиззах вилоятида бўлишди.

Улар пахта ҳосилини териб олишда болалар эксплуатацияси муаммоси мавзуи юзасидан мониторинг ўтказиб, бу мавзу юзасидан Жиззах фаоллари билан ҳам суҳбатлашишн исташди.

Уларнинг ташрифи жиззахлик фаол ва ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Партаев уйининг назорат остига олинишига сабаб бўлди.

25 сентябр эрталаб саҳардан унинг уйи фуқаролик кийимидаги номаълум шахслар томонидан қуршовга олинди. Уларнинг борлиги туфайли Пардаев уйидан чиқа олмади, демак эмин эркин, далага бориб делегация вакиллари билан учрашишга имкони бўлмади.

Кечқурун соат 21:40 ларда Корея кузатувчиларининг ўзлари Пардаевнинг уйига келишди ва у билан учрашишга муваффақ бўлишди.

Бироқ улар кетишлари биланоқ, Пардаевларникига фуқаролик кийимидагилар келишди ва уни қаёққадир суҳбатга олиб кетишди, манба қаерга олиб кетганини маълум қилмаган.

Унинг, корея делегацияси билан бўлган суҳбат тафсилотларини очиқлашга ҳаққи йўқлиги уқдирилган.

26 сентябр куни эрталаб Пардаевлар уйини 15 тача одам кузатиб турган.

2012 йилги пахта мавсуми пайтида Пардаев асоссиз равишда 15 суткага қамалган эди. Бу ҳукуматнинг пахта терими вақтида фаолни изоляция қилиш усули эди.

Uznews.net

Комментариев нет:

Отправить комментарий