пятница, 19 апреля 2013 г.

Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг йўлаклари таъмирланади ва эшикларига қулф ўрнатилади

kup-qavatli-uy
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши “Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар йўлакларини таъмирлаш ва намунали даражада сақлаш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.


Мазкур қарор "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган вазифаларни ижро этиш, коммунал сохасидаги ислохотларни давом эттириш, турар ва нотурар жойларни замон талаблари даражасига олиб чиқиш, таъмирлаш ишларини сифатли бажариш, намунали хизмат кўрсатиш ва кўп қаватли ўйларда истиқомат қилувчи фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди. 

Қарор қабул қилиниши билан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг коммунал хўжалиги ва атроф-муҳит муҳофазаси масалалари бўйича доимий комиссияси, ХУЖМШ Ассоциацияси ва  «Махалла» жамоат-хайрия фонди Тошкент шаҳар бўлимининг кўп қаватли уйларни замон талаблари даражасига олиб чиқиш, йўлакларни таъмирлаш ва кириш эшикларига қулф ўрнатиш борасидаги таклифи маъқулланди. 

Ҳалк депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши кўп қаватли уйлар йўлакларини таъмирлаш ва кириш эшикларига қулфлар ўрнатиш ишларининг манзилли жадвалини тасдиқлади.

Шунингдек аҳоли ўртасида кўп қаватли уйларда яшаш қоидаларига амал қилиш борасида тушунтириш ишларини олиб бориш кўзда тутилган.

 

Darakchi.uz 

Комментариев нет:

Отправить комментарий