пятница, 19 апреля 2013 г.

Тошкентлик акушер-гинеколог 400 доллар пора билан қўлга тушди

Тошкентлик ҳомиладор аёлнинг мурожаатидан сўнг акушер-гинеколог пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда 12uz.com интернет-нашри хабар бермоқда.
12uz.com’нинг Тошкент шаҳар Учтепа туман прокуратурасидаги манбаларига кўра, акушер-гинеколог жарроҳлик амалиёти учун ҳомиладор аёлдан, дори воситалари ва клиника харажатларидан ташқари, 500 доллар пул талаб қилган. Аёлнинг илтимосларидан сўнг шифокор талаб қилаётган пул миқдорини 400 долларгача туширган.
Шундан сўнг ҳомиладор аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Шифокор ўзи талаб қилган пулни нақд олаётган жойида қўлга олинган. Хабарда акушер-гинеколог шаҳардаги қайси клиникада ишлаши тўғрисида маълумот берилмаган.
Нашрнинг прокуратурадаги манбаси сўзларига кўра, ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган ва айни вақтда суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий