понедельник, 29 апреля 2013 г.

Россиядаги нарко-жиноятларни камайтириш учун Ўрта Осиёда паррандачиликка пул тикилади


Россия ҳукуматининг махсус комиссияси Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича давлат корпорациясини ташкил этиш борасидаги Россия гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш федерал хизмати (ФСКН) раҳбари Виктор Ивановнинг ғоясини маъқуллади. Бу ҳақда, «Коммерсантъ» газетасига асосланиб, «Лента.Ру» интернет-нашри хабар бермоқда. Ушбу қарор Марказий Осиё минтақасида янги иш ўринларини яратиш орқали аҳолини гиёҳванд моддалар савдосидан олиб қолиш мақсадида қабул қилинган.
Комиссия мажлисида тасдиқланган протоколга кўра, корпорация лойиҳасини комиссия Россия ташқи иқтисодий фаолият ва тараққиёт банки – ВЭБ иштирокида ишлаб чиқилади. Молиялаштириш манбалари Россия Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги томонидан белгиланади. Ташкил этиладиган корпорациянинг мулкчилик шакли ҳозирча номаълум.
Виктор Ивановнинг сўзларига кўра, дастлабки босқичда корпорация Россия бюджетига 2 миллиард рублга тушади. Ташкилот Ўрта Осиёдаги ГЭСлар, паррандачилик корхоналари, шунингдек, саноат корхоналари акцияларини сотиб олиш билан ҳам шуғулланади.
Комиссия протоколида қайд этилишича, 30 мингта янги иш ўринларини ташкил этилиши натижасида Афғонистондан етиштирилган наркотик моддаларнинг Ўрта Осиё орқали ўтиши тўртдан бирга, Россиядаги гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар сони эса учдан бирга камайиши мумкин. Айни вақтда, Ивановнинг фикрича, чегараларни қўриқлаш ва контрабандачиларга қарши курашишдан кўра Осиё давлатларига пул киритиш самаралироқ бўлади, чунки фақатгина полиция кучидан фойдаланиш натижа бермайди.
«Лента.Ру»нинг қайд этишича, Россия ҳозирги кунда Ўрта Осиёнинг аксарият мамлакатлари учун асосий савдо ҳамкор ҳисобланади. Бундан ташқари, Россия миграция оқимларининг асосий пунктига ҳам айланган. Баъзи маълумотларга кўра, Россияда ишлаётган ўрта осиёликлар сони 10 миллион нафаргача етади ёки минтақа мамлакатлари аҳолисининг 20 фоизини ташкил этади.
Виктор Ивановнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2010 йилда Ўрта Осиё республикалари орқали Россияга ҳар куни 200 килограмм героин олиб келинган.

Жахон мехнаткашларин бирдамлик куни –биринчи Май


Ассалому-алайкум ҳурматли ака-укалар,опа-сингиллар,дўсту-биродорлар!
Мехнат хаёт қонуни эканини болалигиданоқ  билиб олган , нон пешана
тери билан  ундирилишини ёшлигиданоқ  тушинган одам жасоратга 
қодирдир.,чунки  зарур кун ва соатда у жасорат кўрсатишга ўзида ирода  хам
ва бунга  куч хам топа олади.Шундай экан мен барчангизни  кириб келаётган                                            
1-Май халқаро мехнаткашларнинг  байрами ила муборакбод этаман!
Барчангизга сихат-саломатлик,тинч-тотувлик тилаш билан бирга барча туғула-
жак  фарзандларимиз хар тамонлама  камол топишини истайман.
 Сизларга чексиз хурмат ва  эхтиром ила Абдуқодир Саттаров


Жахон мехнаткашларин  бирдамлик  куни –биринчи Май,
Бир-бирига ҳамкору,ҳамдамлик куни –биринчи Май!

Уларнинг мақсадлари,орзу,умидлари бир,
Дунёда тинчлик бўлсин,ёрдамлик куни-биринчи Май!

Фақат Биринчи Майдан умидвор эмаслар,
Ҳар доимо, ҳар куни ҳар  дамлик куни-бу Май!

Озодлик ,тарақиёт инсоният тилаги,
Мана шулар кифоя,хуррамлик  куни-бу Май!

Ҳар миллату элатнинг тантаналари бисёр,
Лек дунёда ягона,байрамлик  куни-бу Май !

Наврўзи олам билан Майнинг  нуфузи бошқа,
Яшариш ва яшнатиш ,кўркамлик  куни-бу Май !

Қодирий байрамларнинг  шайдоси ва адоси,
Дунёда энг ягона ўктимлик куни –бу Май !


Абдуқодир Сатторов
                             “Малхам”   табобати  маркази рахбари,  халқ табиби.

среда, 24 апреля 2013 г.

Ташқи ишлар вазирлиги Жорж Кролни қабул қилди

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол қабул қилинди.

«Мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларнинг бугунги аҳволи, шунингдек, жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блейкнинг Тошкентга ташрифи ҳамда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида бўлиб ўтажак бошқа учрашувлар ва музокараларга оид амалий жиҳатлар муҳокама қилинди», - деб ёзади ТИВ матбуот хизмати.


Аввал хабар берганимиздек, АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк Тошкентда юқори мартабали мансабдор шахслар билан учрашади. Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва АҚШ вакиллари ўзаро манфаатли қатор масалаларни муҳокама қиладилар. Хусусан, улар икки томонлама муносабатларнинг хавфсизлик, сиёсат, иқтисодиёт ва инсон ресурсларига оид масалаларни кўриб чиқадилар. 24 апрель куни Роберт Блейк Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Марказий Осиёда Америка сиёсати мавзуида маъруза қилади. У, шунингдек, фуқоролик жамияти ва ишбилармон доиралари вакиллари билан ҳам учрашади.