четверг, 30 мая 2013 г.

«Даракчи» Тошкентнинг баъзи ҳудудларида «Билайн» USB-модемлари ишламаётганини аниқлади

«Билайн-Ўзбекистон» мобил операторининг интернет хизматидан фойдаланиш имконини берадиган USB-модемлар ишламай қолган. «Даракчи» газетаси сайти хабарига кўра, 2013 йилнинг 23 май, пайшанба кунидан бери пойтахтнинг Шота Руставели ва Муқимий кўчалари чорраҳаси атрофидаги уйлар ва шохобчаларда «Билайн» USB-модемлари билан муаммолар кузатилмоқда.
Компания мижозларидан бирининг «Даракчи»га маълум қилишича, носозлик ҳақида хабар қилиш учун у компания операторлари билан «зўр-базўр» боғланган ва муаммо ҳақида билдирган. «Лекин шунга қарамай, ҳозиргача [муаммони] бартараф этишгани йўқ», – деб ёзади «Даракчи».
«Билайн-Ўзбекистон»нинг расмий сайтидаги онлайн-маслаҳатчилар эса барча носозликлар 24 соат ичида ҳал этилишига ваъда беришган. «Бироқ орадан 24 соатдан 6таси ўтиб бўлди, дейди мижозлардан бири», – деб ёзади «Даракчи».
2012 йил ёзида «МТС-Ўзбекистон» мобил алоқа оператори фаолияти тўхтатилганидан сўнг, ушбу компания абонентларининг оммавий бошқа операторларга уланиши натижасида юкламаларнинг ошиб кетиши сабаб, Ўзбекистон мобил алоқа бозорида қолган компанияларнинг фойдаланувчилари нафақат мобил интернет хизматидан, шу билан бирга оддий алоқа хизматидан фойдаланишда ҳам муаммоларга дуч кела бошлашган. Мобил операторлар муаммо ва камчиликлар вақтинча эканлигини таъкидлаб келишади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий