15 нафар ўзбекистонлик аёллар исроиллик шифокорлар кўригидан ўтди
Шу кунларда Тошкентга Исроилнинг
Хадасса Университет клиникаси шифокорлари ва iMER(халқаро Хадасса
хизмати) раҳбарлари ташрифи чоғида «Salus Vita» тиббий даволаш
мажмуасида кўкрак бези саратони билан бетоб бўлган 15 нафар бемор аёлни
кўрикдан ўтказишди.
Аввал хабар берганимиздек, мазкур лойиҳа
“Ҳаётучун!” Миллий уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш
вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Иммунология
институти, Республика онкология маркази ва «SalusVita» тиббий даволаш
мажмуаси томонидан ташкил этилган.
Исроиллик шифокор-онколог Игорь
Немировский 13 нафар кўкрак бези саратони билан касалланган аёлларни
кўрикдан ўтказар экан, уларга ўз маслаҳатларини берди. Бемор аёлларнинг
кўпчилиги саратон ўсимтасини олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётни
бошдан кечирган, айримлари эса даволанишни энди бошлаганлардир.
Пластик жарроҳ Майкл Ицексон эса пластик амалиёт талаб қилинадиган икки нафар аёлни кўрикдан ўтказди.
Исроиллик шифокорлар Ўзбекистондаги
кўкрак бези саратонини даволаш шароити билан таншишиб чиқар экан,
мамлакатимизда бу жараённи жуда юқори деб баҳолади ҳамда ушбу соҳадаги
ҳамкорлик икки мамлакатни янада яқинлаштирувчи соҳалардан бири
эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Комментариев нет:
Отправить комментарий