понедельник, 20 мая 2013 г.

Янги мавсумда 34 минг ўқувчи лицейга кабул килинади

2013-2014 ўқув йилида 533 658  нафар умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув муассасаларига ўқишга кирадилар.

Хукумат қарорига асосан, 2013/2014 йилларда умутаълим мактабларининг 499341 нафар 9-синф битирувчилари касб-ҳунар коллежларига, 34317 ўқувчи эса академик лицейларга ўқишга қабул қилинади. Аввал хабар берилганидек, мазкур ҳужжатга мувофиқ, янги ўқув йилидан 26 та касб-ҳунар масканлари қайта ихтисослаштирилади.

Расмий маълумотларга қараганда, ҳозирда мамлакатимизда 9 779 умумтаълим мактаблари мавжуд. Касб-ҳунар коллежлари сони 1 411 тани ва академик лицейлар сони эса 143 тани ташкил қилади. Коллежларнинг республика бўйлаб 25 та филиаллари фаолият юритмоқда. Мазкур ўқув юртларда 1,7 миллион йигит ва қизлар таҳсил олади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий