пятница, 10 мая 2013 г.

Ўзбекистонда юракнинг ортиқча тўқималарини олиб ташлаш бўйича илк жарроҳлик операцияси ўтказилди СНПЧ Москва CMS Joomla

operatsiya Бундай жарроҳлик усуллари гипертрофик кардиомиопатия – юракнинг чап қоринчаси ҳаддан зиёд кенгайиб, ҳажми катталашиб кетиши оқибатида юраги касалланган беморларда ўтказилади.


Бундай жарроҳлик юрак мушаклари ўсиб, кенгайиб бораётган беморлар учун ягона қутқарув усули ҳисобланади, деб ёзади 12news.uz. Аксарият ҳолларда генетика билан боғлиқ мазкур касаллик ўсмирлик вақтида вужудга келади. Даволаш усули ёрдам бермайдиган ушбу хасталикни бартараф этиш учун бемор қатъий операция қилдириши лозим. Энди бундай жарроҳлик усули ўзимизда ҳам – Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида амалга оширилмоқда.


Мутахассисларнинг айтишича, шу мақсадда ўзлаштирилган технология ёрдамида жарроҳлик жараёнида юрак ичидаги ортиқча тўқималар олиб ташланади ва мушаклар меъёрий ҳолатга келтирилади. Бундай мураккаб операция натижасида юрак бўшлиқларининг меъёрий ҳажми қайта тикланади, мушаклар эгилувчан, силлиқ ҳолатга киради, юрак ўз маромида ура бошлайди.


Хабарларга қараганда, мазкур технологияни ўзлаштиришда мамлакатимиз шифокорларига академик алмашинув дастури билан Ўзбекистонга келган италиялик ҳамкасблари кўмаклашган.


Илк жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтган, барча беморлар ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий