понедельник, 13 мая 2013 г.

"Паризод" Нью-Йорк кинофестивалида намойиш этилади

parizod

Шу йилнинг 20 - 24 май кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ЕвроОсиё фильмлари кинофестивали бўлиб ўтади. 
Бу хақда mytashkent.uz сайтида Мастура Исхоқова маълум қилган. Фестивал иштирокчилари қаторида ўзбек кинематографларининг ҳамфильмлари ўрин олган. Бу А.Шаҳобиддиновнинг “Паризод” ва Д.Исхоқов оиласи томонидан яратилган иккита фильмдир.

Улардан бири “Уруш болалари” номли картина бўлиб, унда Иккинчи Жа
ҳон уруши йилларида Россия, Украина, Белоруссиядан Ўзбекистонга эвакуация қилинган болалар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмга ўша йилларда Ватанимизга келиб қўним топган одамлар билан уюштирилган интервьюлар асос қилиб олинган. Шунингдек фильмни яратишда уруш йилларининг кинохроникасидан ҳам фойдаланилган.


Иккинчи фильм Сардор Исхоқовнинг “Дўстлик ва илиқлик пойтахти” дея номланиб, унда одамларнинг тақдирлари хақидаги ҳикоялари орқали, 1966 йилда Тошкентда содир бўлган вайронакор зилзила оқибатлари тасвирланган. 


Фестивалда ғолиблар овоз бериш йўллари орқали аниқланади. 





Комментариев нет:

Отправить комментарий