Шавкат Шарипов ТДПУ ректори этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарори билан Шавкат Шарипов Тошкент давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди.
12uz.com
порталининг ёзишича, педагогика фанлари доктори, доцент Шарипов бу
лавозимга тайинлангунга қадар мазкур университетда академик лицейлар ва
касб-ҳунар коллежлари иши бўйича проректор вазифасида иш юритган.
Шу кунга қадар Тошкент давлат
педагогика университети ректори вазифасини бажарувчиси сифатида ушбу
таълим муассасасининг ўқув масалалари бўйича проректори, педагогика
фанлари номзоди Дилшод Эргашев фаолият юритган эди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий