пятница, 10 мая 2013 г.

Шоир ва ёзувчи Омон Мухтор вафот этди

 
Шоир ва ёзувчи Омон Мухтор вафот этди. Адиб 10 май куни пешинда Тошкентдаги «Минор» қабристонига қўйилади. Омон Мухтор 16 июль куни 72 ёшга тўларди.
Омон Мухтор 1941 йилда Бухорода туғилган. 1964 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги – ЎзМУ)нинг филология факультети журналистика бўлимини битирган. Бир неча вақт нашриётларда адабий ходим, Ўзбекистон радио ва телевидение Давлат қўмитаси, «Ўзбекфильм» киностудияси ҳамда Ғафур Ғулом номидаги Адабий ва санъат нашриётида муҳаррир, «Шарқ юлдузи» журналида ишлаган.
Омон Мухторнинг ижоди 50-йилларнинг охирларида бошланган бўлса ҳам, «Чорлар қуёшли йўллар» биринчи шеърий тўплам 1966 йилда чоп этилган. Омон Мухтор қирққа яқин китоб, шеърлар, ҳикоялар, қиссалар, ўндан ортиқ роман муаллифи. Адибнинг «Тўрт томон қибла» трилогияси, «Навоий ва рассом Абулхайр» дилогияси айниқса машҳур.
Омон Мухтор «Эгилган бош» романи учун 1990 йили Ёзувчилар уюшмасининг йиллик адабий мукофотига сазовор бўлган. Адиб таваллудининг эллик йиллиги муносабати билан (1991 йил) унга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони берилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий