Ўзбекистонда "Парламент назорати тўғрисида"ги Қонун ишлаб чиқилади
Бугун Тошкентда "Парламент ва
жамоатчилик назорати институтларини янада ривожлантириш масалалари:
миллий ва европа тажрибаси" мавзусида халқаро давра суҳбати бошланди.
Икки кун давом этадиган мазкур
анжуман Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази,
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги ва қатор
тегишли орган ва ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Давра суҳбатида қабул қилинган
қонунларнинг ижросини назорат қилиш доимо Ўзбекистон Парламентининг
диққат марказида эканлиги қайд этилди. Бироқ ўз навбатида қонун
ҳужжатларининг таҳлили ҳозирги кунда парламент назоратини амалга ошириш
тартибини, уни амалга оширувчи субъектларнинг аниқ ваколатларини, давлат
назоратининг бошқа субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини
етарли даражада регламент қилувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг ишлаб
чиқилмаганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
Мисол учун Ўзбекистон Республикаси
Конституциясида ва Олий Мажлис палаталари тўғрисидаги қонунларда асосан
парламент назоратининг субъектлари ва шакллари кўзда тутилган, аммо уни
амалга ошириш процедуралари, қонунларни бузилишига йўл қўйган органлар
ва мансабдор шахслар учун оқибатлари аниқлаштирилмаган.
Шу боис, Парламент назорати
таъсирчанлигини ошириш ва камчиликликларни бараараф этиш учун чораларни
ишлаб чиқиш учун "Парламент назорати тўғрисида"ги Қонунни ишлаб чиқиш
талаб этилмоқда, деб фикр билдиришди давра суҳбати иштирокчилари.
Икки кунлик анжуман давомида
мутахассислар "Парламент назорати тўғрисида"ги ҳамда "Ўзбекистон
Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини
ишлаб чиқиш бўйича фикр-мулоҳазалар юритишади.
ади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий