Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев вафот этди.
Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, Ўзбекистон Инсон
Ҳуқуқлари Жамиятининг Жиззах вилоят бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳамроев узоқ
давом этган касалликдан сўнг бугун – 2013 йил 4 май куни эрталаб соат 8
да вафот этди. Бугун соат 16 да марҳумни сўнгги йўлга кузатиш - жаноза маросими бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Жиззахлик ёзувчи Абулқосим Мамарасулов хабар тарқатди.
Бахтиёр Ҳамроев ўз умрининг асосий қисмини Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари
ҳимоясига бағишланган кам сонли жасоратли инсонлардан бири эди.
Марҳумнинг охирати обод бўлсин! Яратган жойларини жаннатдан ато этсин!
Комментариев нет:
Отправить комментарий