Тошкентда NATO ваколатхонаси очилади
Тошкентда шу йилнинг 3 июнь куни НАТО ҳарбий-сиёсий блокининг минтақавий ваколатхонаси очилади.
Мазкур
муассаса тузилманинг минтақадаги барча шериклари – Ўзбекистон,
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан мулоқотни
мустаҳкамлаш ва амалий кооперацияни ривожлантириш билан шуғулланади, деб
ёзади 12 news.uz.
Хабарларга қараганда, ваколатхона
раҳбарлигига НАТОга аъзо мамлакатлардан бирининг фуқароси саралаб
олинади. Унинг ёрдамчиси вазифасига (котиб) эса Ўзбекистон фуқароларидан
номзод кўриб чиқилган.: ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал
биладиган, халқаро муносабатлар соҳасида етарли тажрибага эга,
шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари тарихини, сиёсатини ва
хавфсизлигини жуда яхши биладиган фуқаро танлаб олинади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий