четверг, 30 мая 2013 г.
Дунёдаги энг ингичка смартфон июлда сотувга чиқади

Хитойнинг Umeox компанияси энг
ингичка смартфон ишлаб чиқариш бўйича пойгага қўшилишга қарор қилди. Шу
йид ёзда компания корпусининг қалинлиги 5,6 миллиметр келадиган
X5 моделини тақдим этади.
Янги смартфон ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот йўқ. Фақат унинг ташқи ўлчамлари (118х60х5,6 мм), шунингдек операцион тизими талқини — Android 4.2 (Jelly Bean) эканлиги маълум. Ускунанинг ички хусусиятлари сир тутилмоқда. Umeox X5 июл ойида сотувга чиқиши кутилмоқда.
Ингичка смартфон ишлаб чиқариш
бўйича қатор Хитой копманиялари - Oppo, Huawei, Vivo, Alcatel ва
бошқалар ўзаро рақобатга киришган. Жумладан, Huawei июнда 6,2
миллиметрли Ascend P6 смартфонини чиқармоқчи.
Ҳудди шу ойда Oppo яна ҳам ингичка
корпусли — 6,13 миллиметрли смартфон чиқаради. Аммо Huawei ёки Oppo
пешқадамлар сифатида узоқ қолишмайди, сабаби Umeox X5 рақибларидан 0,53
мм.га ўзиб кетиши мумкин.
Иван Симонович Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига оид вазият билан танишди
БМТ Бош котибининг инсон
ҳуқуқлари масалалари бўйича ёрдамчиси Иван Симонович раҳбарлигидаги
делегация аъзолари 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази раҳбарлари билан
учрашувлар ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
Р.Қодиров билан учрашувда Ўзбекистонда ўлим жазосининг бекор қилиниши,
“Хабеас корпус” институтининг жорий этилиши ва янада кенгайтирилиши,
иқтисодий жиноятлар бўйича етказилган зарар қопланган тақдирда
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазонинг тайинланиши
борасида амалга оширилган ишлар БМТ делегацияси аъзоларида қизиқиш
уйғотди. Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар натижасида прокуратура
органларининг фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини
ҳимоя қилишга ҳамда уларга риоя этилишини таъминлашга устувор эътибор
қаратилаётгани қайд этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон
Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов билан мулоқот чоғида
мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш давлат
сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгилангани, мустақиллик йилларида
мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар тизими
яратилгани алоҳида таъкидланди.
– Ташриф давомида Ўзбекистоннинг турли вазирлик ва идораларида музокара ўтказиш имконига эга бўлдик, – деди И.Симонович. – Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган интилиш ўзаро алоқаларимизни янада тараққий эттиришга хизмат қилади.
БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари
масалалари бўйича ёрдамчиси раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистон
Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари
бўйича вакили (Омбудсман) идорасида, Конституциявий судда ҳам
музокаралар ўтказди.
«Даракчи» Тошкентнинг баъзи ҳудудларида «Билайн» USB-модемлари ишламаётганини аниқлади
«Билайн-Ўзбекистон» мобил операторининг интернет хизматидан
фойдаланиш имконини берадиган USB-модемлар ишламай қолган. «Даракчи»
газетаси сайти хабарига кўра,
2013 йилнинг 23 май, пайшанба кунидан бери пойтахтнинг Шота Руставели
ва Муқимий кўчалари чорраҳаси атрофидаги уйлар ва шохобчаларда «Билайн»
USB-модемлари билан муаммолар кузатилмоқда.
Компания мижозларидан бирининг «Даракчи»га маълум қилишича, носозлик ҳақида хабар қилиш учун у компания операторлари билан «зўр-базўр» боғланган ва муаммо ҳақида билдирган. «Лекин шунга қарамай, ҳозиргача [муаммони] бартараф этишгани йўқ», – деб ёзади «Даракчи».
«Билайн-Ўзбекистон»нинг расмий сайтидаги онлайн-маслаҳатчилар эса барча носозликлар 24 соат ичида ҳал этилишига ваъда беришган. «Бироқ орадан 24 соатдан 6таси ўтиб бўлди, дейди мижозлардан бири», – деб ёзади «Даракчи».
2012 йил ёзида «МТС-Ўзбекистон» мобил алоқа оператори фаолияти тўхтатилганидан сўнг, ушбу компания абонентларининг оммавий бошқа операторларга уланиши натижасида юкламаларнинг ошиб кетиши сабаб, Ўзбекистон мобил алоқа бозорида қолган компанияларнинг фойдаланувчилари нафақат мобил интернет хизматидан, шу билан бирга оддий алоқа хизматидан фойдаланишда ҳам муаммоларга дуч кела бошлашган. Мобил операторлар муаммо ва камчиликлар вақтинча эканлигини таъкидлаб келишади.
Компания мижозларидан бирининг «Даракчи»га маълум қилишича, носозлик ҳақида хабар қилиш учун у компания операторлари билан «зўр-базўр» боғланган ва муаммо ҳақида билдирган. «Лекин шунга қарамай, ҳозиргача [муаммони] бартараф этишгани йўқ», – деб ёзади «Даракчи».
«Билайн-Ўзбекистон»нинг расмий сайтидаги онлайн-маслаҳатчилар эса барча носозликлар 24 соат ичида ҳал этилишига ваъда беришган. «Бироқ орадан 24 соатдан 6таси ўтиб бўлди, дейди мижозлардан бири», – деб ёзади «Даракчи».
2012 йил ёзида «МТС-Ўзбекистон» мобил алоқа оператори фаолияти тўхтатилганидан сўнг, ушбу компания абонентларининг оммавий бошқа операторларга уланиши натижасида юкламаларнинг ошиб кетиши сабаб, Ўзбекистон мобил алоқа бозорида қолган компанияларнинг фойдаланувчилари нафақат мобил интернет хизматидан, шу билан бирга оддий алоқа хизматидан фойдаланишда ҳам муаммоларга дуч кела бошлашган. Мобил операторлар муаммо ва камчиликлар вақтинча эканлигини таъкидлаб келишади.
АҚШдаги 40 фоиз оилаларнинг асосий боқувчиси аёллар эканлиги маълум бўлди
АҚШда қарамоғида 18 ёшгача болалар бўлган оилаларнинг 40 фоизида
аёллар асосий ёки ягона боқувчи ҳисобланади. АҚШ аҳолини рўйхатга олиш
Бюроси маълумотлари асосида Pew Research Center (PRC) томонидан
ўтказилган тадқиқотлар худди шундай хулоса берган, дея хабар бермоқда «Лента.Ру» интернет-нашри. Таққослаш учун, 1960 йилларда аёллар Американинг 11 фоиз оилаларида асосий боқувчи ҳисобланар эди.
PRCнинг аниқлик киритишича, «боқувчи»-аёлларнинг 63 фоизини (8,6 миллион нафар) ёлғиз оналар ташкил этади. Қолган 37 фоизи эса (5,1 миллион нафар) оилали аёлларга тўғри келиб, уларнинг даромади эрлариникидан кўпроқ. Айни вақтда, даромади турмуш ўртоғиникидан кўпроқ бўлган аёллар улуши 1960 йилги 4 фоизлик кўрсаткичдан 2011 йилга келиб 11 фоизгача кўпайган.
Эътиборли томони, ушбу икки гуруҳ аёлларининг даромадлари бир-биридан кескин фарқ қилади. Хусусан, ёлғиз оналар боқадиган оилаларнинг 2011 йилдаги даромади ўртача 23 минг долларга тенг бўлган эрса, аёл эридан кўпроқ пул топадиган оилаларнинг даромади тахминан 80 минг долларни ташкил этган. Таққослаш учун, 2011 йилда боласи бор Американинг барча оилаларида ушбу кўрсаткич ўртача 57,1 минг долларга тенг эди.
Ҳозирги кунда АҚШда барча ишчи кучининг 47 фоизини аёллар ташкил этади. Ишлаётган болали аёлларнинг улуши 1960 йилда 37 фоизни ташкил этган бўлса, 2011 йилда ушбу кўрсаткич 65 фоизга етган.
PRCнинг аниқлик киритишича, «боқувчи»-аёлларнинг 63 фоизини (8,6 миллион нафар) ёлғиз оналар ташкил этади. Қолган 37 фоизи эса (5,1 миллион нафар) оилали аёлларга тўғри келиб, уларнинг даромади эрлариникидан кўпроқ. Айни вақтда, даромади турмуш ўртоғиникидан кўпроқ бўлган аёллар улуши 1960 йилги 4 фоизлик кўрсаткичдан 2011 йилга келиб 11 фоизгача кўпайган.
Эътиборли томони, ушбу икки гуруҳ аёлларининг даромадлари бир-биридан кескин фарқ қилади. Хусусан, ёлғиз оналар боқадиган оилаларнинг 2011 йилдаги даромади ўртача 23 минг долларга тенг бўлган эрса, аёл эридан кўпроқ пул топадиган оилаларнинг даромади тахминан 80 минг долларни ташкил этган. Таққослаш учун, 2011 йилда боласи бор Американинг барча оилаларида ушбу кўрсаткич ўртача 57,1 минг долларга тенг эди.
Ҳозирги кунда АҚШда барча ишчи кучининг 47 фоизини аёллар ташкил этади. Ишлаётган болали аёлларнинг улуши 1960 йилда 37 фоизни ташкил этган бўлса, 2011 йилда ушбу кўрсаткич 65 фоизга етган.
Шерободлик аёл эгизак фарзандларини 3 миллион сўмга сотди
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида истиқомат қилувчи аёл эгизак
фарзандлари сотгани учун жазоланди. Бу ҳақда Ангор тумани прокурори
Абдузоҳид Назаров «Huquq» газетасига маълум қилган.
Воқеа қачон содир бўлгани тўғрисида маълумот берилмаган, шунингдек, аёлнинг аниқ исми-шарифи ҳам келтирилмаган. Маълум бўлишича, шерободлик аёл шаърий никоҳдан ўтиб (расман эмас), яшай бошлаган. Оила моддий жиҳатдан қийналган бўлгани сабаб, аёл ҳомиладор бўлганидан сўнг, эри Россияга ишлагани кетган, бироқ бундан кўп фойда чиқмаган. Бу орада аёл эгизак фарзанд туққан.
Фарзандлар туғилганидан кўп ўтмай, эр-хотин ўзаро маслаҳатлашиб, чақалоқларни болага мухтож оилаларга сотишга ва шу йўл билан рўзғорни бутлаб олишга қарор қилишади. Шу мақсадда аёл вилоят туғруқхонасига бориб, бўлим бошлиғи билан учрашади ва вазиятни тушунтиради. Бўлим бошлиғи (исми кўрсатилмаган) шундай оилалар топилса дарҳол хабар беришини маълум қилади.
Кўп ўтмай, болалари туғилмасданоқ нобуд бўлган икки аёл топилади. «Худди келишилганидек, бириники ўғил, иккинчисиники қиз бўлган экан», – деб ёзади А. Назаров. Аёл ҳар бир болани 1,5 миллион сўмдан баҳолайди. Харидор аёллар бу пулларни тезликда тўлаб, чақалоқларни олиб кетишади.
Жиноят қандай фош этилгани батафсил баён этилмаган. Прокурорнинг маълум қилишича, чақалоқларни сотган аёл ва харидор аёлларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда уларга икки йилдан синов муддати белгиланган. Вилоят туғруқхонаси бўлим бошлиғи эса маълум муддатга (қанчалиги кўрсатилмаган) озодликдан маҳрум этилган.
Воқеа қачон содир бўлгани тўғрисида маълумот берилмаган, шунингдек, аёлнинг аниқ исми-шарифи ҳам келтирилмаган. Маълум бўлишича, шерободлик аёл шаърий никоҳдан ўтиб (расман эмас), яшай бошлаган. Оила моддий жиҳатдан қийналган бўлгани сабаб, аёл ҳомиладор бўлганидан сўнг, эри Россияга ишлагани кетган, бироқ бундан кўп фойда чиқмаган. Бу орада аёл эгизак фарзанд туққан.
Фарзандлар туғилганидан кўп ўтмай, эр-хотин ўзаро маслаҳатлашиб, чақалоқларни болага мухтож оилаларга сотишга ва шу йўл билан рўзғорни бутлаб олишга қарор қилишади. Шу мақсадда аёл вилоят туғруқхонасига бориб, бўлим бошлиғи билан учрашади ва вазиятни тушунтиради. Бўлим бошлиғи (исми кўрсатилмаган) шундай оилалар топилса дарҳол хабар беришини маълум қилади.
Кўп ўтмай, болалари туғилмасданоқ нобуд бўлган икки аёл топилади. «Худди келишилганидек, бириники ўғил, иккинчисиники қиз бўлган экан», – деб ёзади А. Назаров. Аёл ҳар бир болани 1,5 миллион сўмдан баҳолайди. Харидор аёллар бу пулларни тезликда тўлаб, чақалоқларни олиб кетишади.
Жиноят қандай фош этилгани батафсил баён этилмаган. Прокурорнинг маълум қилишича, чақалоқларни сотган аёл ва харидор аёлларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда уларга икки йилдан синов муддати белгиланган. Вилоят туғруқхонаси бўлим бошлиғи эса маълум муддатга (қанчалиги кўрсатилмаган) озодликдан маҳрум этилган.
понедельник, 20 мая 2013 г.
'Аёл киши президент бўлолмайди'

Эрон Инқилоб Кенгаши июн ойидаги президентлик сайловида аёл номзод қатнаша олмаслигини айтган
Эроннинг Инқилоб Кенгаши уламоси Муҳаммад Яздий
президентлик сайловида аёл киши номзоди қўйилишини бутунлай эҳтимолдан
соқит қилди.
Ҳозиргача 30 нафар эронлик аёл келаси 14 июн
куни кутилаётган президентлик сайловида қатнашиш учун ўз номзодларини
рўйхатдан ўтказишган.Кузатувчиларга кўра, Эрон конституцияси аёлларнинг президентлик ўрни учун курашиш ҳуқуқи борасида аниқ ва узил-кесил жавоб бермайди.
Аммо ҳозирги қарор ушбу масалада давом этиб келаётган баҳсларга нуқта қўяди.
Расмий доираларга яқин “Меҳр” агентлиги жаноб Яздийдан иқтибос келтираркан, “қонун президентлик курсисида аёл киши ўтиришини ёқламайди” деб ёзган.
Ўзига хос демократик тамойиллар ишлайдиган Эрон Ислом Жумҳуриятида аёллар парламент вакили сифатида сайланиши мумкин.
Шунингдек, мамлакат қонунларини яратиш, ислоҳ этиш ва тасдиқлашда муҳим ўрин тутувчи фиқҳшунослар орасида ҳам аёллар бор.
Аллақачон икки муҳлатга сайланган президент Маҳмуд Аҳмадинежод эса конституцияга қарши боролмайди ва учинчи муддатга президент бўлиб сайланиш учун ўз номзодини илгари сура олмайди.
Ҳозир Эрон президенти бўлишни истаётган 700 нафарга яқин номзод рўйхатга олинган.
Аммо келаси сешанба куни эълон қилинажак якуний номзодлар рўйхати бармоқ билан санарли бир нечта номзодни тасдиқлайди, холос.
Ўтган 2009 йилги президентлик сайловида 475 нафар шахс ўз номзодини рўйхатга қўйган, лекин Инқилоб Кенгаши фақат тўрт номзоднинг президентлик курсиси учун курашишига изн берганди.
Муддати тугаб кетаётган президент Маҳмуд Аҳмадинежод ўшанда кичик фарқ билан ғалаба қозонган, лекин бу натижанинг ҳақиқийлигига шубҳа қилган минглаб сайловчилар ва мухолифат тарафдорлари узоқ муддат норозилик намойишлари ўтказишганди.
Ўшандан бери икки ислоҳотпарвар рақиб номзод Мир Ҳусайн Мусавий ва Меҳди Каррубийлар уй қамоғида қолишмоқда.
'Ишсизларни атай рўйхатга олишмайди'

збекистондан ташқарида ишлаётган ўзбек муҳожири
Тошкентдаги маҳкама учинчи маротаба ишсиз фуқаролар шикоятини кўриб чиқишни орқага сурди. Сабаби аниқ эмас.
Аммо арздорлар бор-йўғи ўзларини ишсиз сифатида рўйхатга олишларини исташмоқда, холос.Жаноб Содиқов Халқ Демократик Партияси аъзоси ва инсон ҳуқуқлари фаоли. У ўзининг ишсизлар рўйхатига киритилиши ҳамда ишсизлик нафақаси ажратишлари учун милиция ҳамда прокуратурага телефон қилишга мажбур бўлганини айтади.
Аммо бир ойлик ишсизлик нафақаси 14 минг сўмга яқин бўлиб, бозор нархида 4-5 АҚШ долларига тенг. Бу пулга ҳозир бир кило гўшт ҳам бермайди.
Дейлик бир ойлик шаҳар транспортида юриш чиптаси (проездной) 80 минг сўм атрофида. Хуллас, ишсизлик нафақаси ишсизнинг ҳаётида сезиларли ўзгариш ясамайди.
"Аммо мен ўрта ва қуйи бўғинларда қонунлар ижроси сустлигини, раҳбарлар беписандлигини кўрсатишга аҳд қилдим" - дейди фаол Содиқов - "Тошкентда аҳвол шундай бўлса, бошқа жойларда бундан баттар бўлса керак".
Иш бор, маош йўқ
Ишсизлик нафақаси ўта озлиги боис кўпчилик эгаридан тушови қиммат, дея бутун бошли қоғозбозлик тизимидан ўтишни истамаслиги мумкин.
Жаноб Содиқов эса бу ўринда ижтимоий таъминотга ажратиладиган пулларни ўзлаштириш эҳтимолларини ҳам назардан соқит қилмаслик кераклигини, у ҳатто ўз номига битилган сохта ҳужжатларни кўрганини айтади.

Абдураззоқ Содиқов ишсизларни рўйхатга олиш ва нафақа тайинлашда беписандлик ва қийинчиликлар кўплигини кўрсатмоқчи
"Бутун жараёндан ўтиб, рўйхатга олингандан кейин ҳам қандайдир кўча супуриш ва ё тозалаш каби ишлар таклиф этишади" - давом этади жамиятшунос.
Расман, Ўзбекистонда ишсизлик 5% атрофида. Аммо аслида ишсизлик даражаси ўта юқорилиги айтилади.
Россия ва Қозоғистонда бир неча миллион ўзбекнинг меҳнат муҳожирига айлангани ҳам вазият борасида муайян тасаввур пайдо қилади.
"Иш бор, йўқ эмас" - дейди ўзбекистонлик ёшлардан бири - "Лекин берадиган маоши ишга қатнайдиган автобус пули ва тушликни аранг қоплайди. Бунақа иш кимга керак?".
Ўзбекистон ҳукумат нашрлари ва телеканаллари мунтазам равишда мамлакатда минглаб иш ўринлари яратилаётгани ҳақида хабар беришади.
Лекин давлат секторидаги ишларда маош камлиги айтилади. Хусусий секторда эса иш ўрни яратиш қийинлашиб кетгани урғуланади.
"Ўзбекистонга сармоя киритиш ва у ерда тижорат юритиш йўлида тўсиқлар кўп" - дейди Алишер Илҳомов -"Шу сабабли тижорат соҳаси иш ўринлари яратишга қодир бўлмаяпти. Ишсиз аҳоли эса четга чиқиб, иш излашга мажбур".
Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги иқтисодий ўсишни 8% атрофида дейди ва айни кўрсаткич дунёнинг энг жадал ўсаётган Хитой ва Ҳиндистон каби мамлакатларида кузатилади, холос.
Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон бераётган мазку рақамлар ҳақиқатга яқин бўлса, миллионлаб одамлар иш излаб мамлакатдан чиқиб кетишмасди.
"Қозоғистон бераётган шу каби юқори иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига бир қадар ишониш мумкин" - дейди Алишер Илҳомов -"Чунки Қозоғистондан одамлар Ўзбекистон каби оммавий тарзда иш излаб чиқиб кетишаётгани йўқ".
Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, фақат Россияда ишлаётган ўзбек муҳожирлари бир йилда ватанга 6 миллиард АҚШ долларига тенг маблағ жўнатишган.
Ўзбекистон ҳукумати нега 'Араб баҳори'дан чўчийди?

Ўзбекистон телевидениеси рангли инқилоблар ёки "Араб
баҳори" деб аталаётган ҳокимиятлар алмашинуви танқид қилинган яна бир
кўрсатувни намойиш этган.
Кўрсатувда Яқин Шарқ мамлакатларидаги ҳодисалар барқарорликни издан чиқаргани айтилади, тинчликни асраш кераклиги уқтирилади.Унда Ўзбекистон иқтисодий ва маърифий ютуқларга эришгани мақталади.
Ўзбекистонликлар мамлакатдаги тинчлик-барқарорликнинг қадрига етишлари лозимлиги, Яқин Шарқ, Афғонистон, Ироқ, Судан, Миср ва Суриядаги қонли ҳодисалардан сабоқ чиқариш зарурлиги таъкидланади.
Ота-оналар фарзандлари турли оқимлар таъсирларига тушиб қолмасликлари учун эҳтиёт бўлишлари ҳақида огоҳлантириладилар.
"Араб баҳори"га қарши тарғибот бошқа мамлакатларда кузатилмайди, аксар таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон раҳбарияти бундай ҳодисалар ўз мамлакатида такрорланишидан жиддий хавотирга тушган.
Хориж матбуотида Ҳусни Муборак Мисри, Муаммар Қаддофий Ливияси ва бугунги Ўзбекистоннинг ўхшаш жиҳатлари санаб ўтилган қатор мақолалар эълон қилинган.
Францияда истиқомат қиладиган сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов фикрича, Ўзбекистон ҳукуматининг "Араб баҳори"дан чўчишига асос бор.
Биринчиси, жамоатчилик фикрини олдиндан айтиб бўлмаслигидир, дейди Камолиддин Раббимов.
"2004-2005 йил воқеалари шуни кўрсатдики, жамоатчилик кутилмаганда жунбушга келиши мумкин ва кутилмаганда таъбир қилиб бўлмайдиган ҳатти-ҳаракатлар қилиши мумкин. Иккинчиси, Ўзбекистон аҳолиси ўзининг квадрат километрига нисбатан анча зич жойлашган. Яъни "Араб баҳори", ҳокимиятлар алмашинуви ёки шартли равишда инқилоблар дейдиган бўлсак, мана бу инқилобларнинг ёки ҳокимият алмашинувининг маълум бир ижтимоий, географик, демографик ўлчовлари мавжуд. Ва мана шу ўлчовларнинг деярли ҳаммасига Ўзбекистон тушади", дейди таҳлилчи.
"Араб баҳори"дан қўрқиш учун асос
"Ҳокимият легитимлигининг пастлиги, унинг коррупцияга берилганлиги, аҳолининг зич жойлашганлиги, ижтимоий норозиликнинг яширин-ошкора, лекин анча юқори эканлиги, аҳолининг аксар қисми, ярмидан кўпи 30 ёшгача бўлганлар эканлиги. Мана шу омилларнинг ҳаммасини инобатга олиб зулоса қиладиган бўлсак, Ўзбекистон ҳокимияти ва ҳукуматининг "рангли инқилоблар" ёки "Араб баҳори"га ўхшаш воқеалардан қўрқишга мутлақ асоси бор", дейди Камолиддин Раббимов.
"бу ерга босинг Араб баҳори" деб номланаётган ҳодисалар Тунисда 2010 йил 17 декабри куни савдогарлик ортидан кун кўрадиган Муҳаммад Боазизининг маҳаллий амалдорларнинг адолатсизлигига қарши ўзига ўт қўйишидан бошланди.
"Муҳаммад Араб дунёсидаги тушкунликка тушган, ишсиз ва ё рўзғор тебратишга қийналаётган миллионлаб ўттиздан ёш Арабларнинг рамзи эди", дейди Би-би-сининг Яқин Шарқ бўйича таҳлилчиси Жереми Бовен.
"Араб баҳори" ортидан Ўзбекистонда Интернетни янада қаттиқроқ назоратга олишга киришилган, бу ҳукуматнинг мамлакатда бундай ҳодисалар такрорланиши олдини олиш йўлидаги амалларидан бири бўлган.
Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов эса Ўзбекистон ҳукумати ўзининг куч ишлатиш қобилияти билан қудратда қолишга интилиш ўрнига "комплекс ишлар, энг биринчи ўринда сиёсий ислоҳотлар бошлаши" лозимлигини айтади.
Ўзбекистонлик ёзувчи:'Тарихни таҳрир қилиб бўлмайди'

Ўзбекистонлик ёзувчи Галина Долгая Апрел ойида
Британиянинг Лондон шаҳрида кечган Китоб кунларида қатнашди. Бу
сермаҳсул ёзувчи 2006 йилдан бери бешта роман ёзиб тугатган, Галина ёшим
анчага борганидан кейин аввалига шеърлар ёза бошладим, кейин эса насрга
кўчдим, дейди. Ўзини табиат ва инсон муносабатлари илҳомлантиришини
айтган ўзбекистонлик ёзувчи билан биз бугунги китобхонлик, адабиёт ва
сиёсат ва тарих ҳақида суҳбатлашдик. Суҳбатимиз собиқ Шўро ва бугунги
мустақил Ўзбекистон республикаси ҳақида мулоҳазалар билан бошланди.
Галина Долгая: Менимча, гап бу
ерда сиёсат билан боғлиқ эмас. Шўролар қулади, Ўзбекистон мустақил
бўлди. Аммо биз бугун ўз йўқотилган ёшлигимизни соғинамиз. Бугун мен
эски замонларни қўмсар эканман, умримнинг энг яхши дамлари бўлмиш
ўсмирлик ва ёшлигимни соғинаман...Мен Шўролар даври ёмон эди ва ё ҳозир
ёмон деб айтмаган бўлардим, булар тарихнинг икки бошқа-бошқа
даврларидир. Шахсан мен ҳозир ёмон яшаяпман деб айтмаган бўлардим. Иноқ
оиламиз бор ва ўзимизнинг бизнесга эгамиз.
Би-би-си: Бизга меҳмон бўлиб келган россиялик ёзувчи шоирлар билан суҳбатларни тинглаб адабиёт ва сиёсат, айниқса Россияда бугун бир-бирига жуда уйғун экан деган таасурот уйғонади...Эътибор бердингизми?
Галина Долгая: Албатта, адабиёт ҳаётни тасвирлайди...Аммо ҳар бир ёзувчи адабиётда ўз "бошпанасини" танлайди. Фақат ҳозирги кун билан яшаётганлар бор. Даврларни таққослаб ёзаётганлар талайгина. Доим бир норозилик мавжуд...Очиғини айтсам, менга нафақат рус ёзувчилари, балки россияликларнинг ўзларига эрк беришлари ва ўз раҳбарлари, мамлакатлари ҳақида очиқчасига ёмон фикрларни изҳор қилишлари ёқмайди. Албатта, очиқлик дейсиз, демократия дейсиз...булар яхши...Бир япон донишмандининг гапи ёдимга тушади, ўз ватанингда сиёсат ёқмади ҳижрат қил ва ё яшагину қандай бўлса шундай қабул қил. Россия ёқмаяптими, нимага яшайсиз у ерда? Мана мен ўз ватанимни қанақа бўлса шунақа яхши кўраман. Менга тарихни ковлашиб, масалан, Сталин даврида қанча одам қурбон бўлди деган мавзуга қайта-қайта ёндашишлари ҳам ёқмайди. Албатта, тарихга қайтиб туриш керак...Мени кўпроқ қадимият қизиқтиради.
"Амир Темурни олинг, қанча қон тўкканига қарамай у буюк шахс, буюк саркарда! Ленинни олинг, Сталинни олинг, булар оддий одамлар эмас!"
Галина Долгая: Муаммо шундаки, рост мен Ўзбекистонда туғилиб ўсган бўлсам ҳам, афсуски ҳали ҳам ўзбек тилини билмайман...Бугун эса адабий асарлар асосан ўзбек тилида нашр этилади.Ўтмишда мен ўқиб турардим таржималарни, ҳозир эса йўқ...Биласизми ёшлар ва китобхонлик мавзуга тўхталадиган бўлсак, эҳтимол бу ерда яна авлодлар ўртасидаги қадимий тортишув бош кўтариб қолар? Мен каттароқ авлод вакили ўлароқ ҳозирги ёшлар орасида китобхонлик даражасидан қониқмайман. Мана шу Лондондаги китоб ярмаркасида ўзим учун кашфиёт қилдим. Бизга дунёда энг кўп китоб ўқийдиган миллат руслар деб айтишарди, аммо бу ерда маълум бўлишича, инглиз тилида гаплашадиганларнинг олтмиш фоиздан ортиғи китобхон экан! Бундан мен хафа бўлдим, эҳтимол бу ерда нашр қилиш имкониятлари кўпдир? Билмадим...бошқа бир салбий анъана шуки, бугун ёзувчи ўзи истаганини эмас, аксарият ҳолатлар нашриёт талабига асосан ёзади. Яъни, адабиёт ҳам тижоратлашиб бормоқда. Албатта, замон билан қадриятлар ҳам ислоҳ бўлаяпти, менинг фарзандларим ҳам, кино китобдан яхшироқ деб ўйлашади. Бугунги кунда интернет бор, мобил телефонлар оммавийлашиб кетган. Замон ҳам назаримда тезлашган. Ёшлар ҳам тезлашган ва ё қайсидир маънода тезлашиб яшамоқда. Юрган йўлида ўзи билан ўзи телефонда гаплашиб боради. Бизнинг ёшлигимизда кутубхонага бориш байрам эди. Бугунги ёшларда бу маданият йўқ, мен бунинг салбий ва ё ижобийлигини айтаётганим йўқ.
Би-би-си: Эҳтимол, ёшлар қизиқиб ўқийдиган китоблар оздир? Ўтмишда адабиётнинг таъбир жоиз бўлса тортишиш кучи қудратлироқ бўлгандир?
Галина Долгая: Биласизми, ҳозир қайси муаллифларни ўқиш керак, қайсинисини ўқимаслик керак деб адабиётга қайта қараб чиқишмоқда. Менга ёқмайди бу каби ёндашув. Эҳтимол, бир томондан бу тижоратлашув билан боғлиқдир, эҳтимол кимдир ўйлаб чиқаётгандир буларни...Билмадим, аммо бу нотўғри. Бу катта муаммо. Албатта, бошқа томондан ҳозирги замонавий техника ютуқларидан фойдаланиш керакдир, аммо қўлга олиб варақлаб ўқиладиган қоғоз китоблар ҳам керак.
Би-би-си: Сиз адабиётда танлов ҳақида гапирдингиз, Ўзбекистон мисолида оладиган бўлсак, айримларга кўра, мамлакатнинг бутун бир тарихи қайта ёзиб чиқилмоқда? Шўролар даври ҳақида имкон қадар камроқ ва шундан ҳам фақат танқидий гапирилади?
Галина Долгая: Тарихни қайта ёзиб бўлмайди, мумкин эмас бундай қилиш... Қайта ёзишмоқда деб айтмаган бўлардим, аслида қайсидир бир даврга кўз юмишмоқда. Яширишга ҳаракат қилишмоқда. Буни ҳам аслида имкони йўқ. Чунки бу воқеалар рўй берган...тарихни унутар экансиз, ўтмишда қандай хато бўлган бўлса яна қайтарасиз. Яхши давр ҳам, ёмон давр ҳам тарих ва уни яширмаслик керак. Шўролар даврини мустамлакачилик даври дейишмоқда. Хўп, майли, мустамлака давридир, аммо бу даврда ёмонлик билан бир қаторда яхшиликлар ҳам бўлди... Амир Темурни олинг, қанча қон тўкканига қарамай у буюк шахс, буюк саркарда! Ленинни олинг, Сталинни олинг, булар оддий одамлар эмас! Тарихда салбийми ва ё ижобийми из қолдирган инсонлар ва уларни ёшларга шундай тақдим қилиш керак. Танганинг икки томони борлигини унутмаслик керак.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2013/04/130430_cy_galina_writer.shtml
Ижодкор пенсионерлар давлатга пул қайтариши керак

Пенсияга чиққанига
қарамасдан, ижодий иш билан шуғулланаëтган хоразмлик ҳайкалтарош (исмини
айтмасликни маъқул кўрдик) нафақа жамғармасидан огоҳлантирувчи мактуб
олди.
Мактубда ҳайкалтарош ўз асарлари учун қалам ҳақи (муаллифлик гонорари) олгани боис¸ давлатдан оладиган нафақани қайтариши зарурлиги айтилган.
Ўз вақтида Ўзбекистон Бадиий фонди тизимида мунтазам ишлаган ва пенсия фондига пул ўтказиб турган хоразмлик рассом Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда бу мактубдаги талаб мантиқан хато эканлигини таъкидлади.
Суҳбатдошимиз ҳайкалтарошлик ва визуал пластика соҳасида республикадаги саноқли мутахассислардан биридир. У нафақага чиққанига қарамасдан, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистондан тушаëтган ҳайкалтарошлик асарлари, бюст ва қабр тошлари бўйича буюртмаларни бажариб келади, мамлакатда ўрнатилаëтган ҳайкалтарошлик композициялари дизайни бўйича консултациялар беради ва бу ишлар учун ҳақ олади.
Пенсия жамғармасидан келган мактубда гонорар олаëтган нафақахўр ижодкор ўз пенсиясининг ярмини давлатга қайтариши лозимлиги талаб қилинган. Бу талаб Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябридаги қарорига асослангани айтилади.
Мазкур қарорга кўра, қалам ҳақи ëки бошқа турдаги гонорарлар оладиган пенсионер ишлаëтганлар қаторига қўшилади ва автоматик тарзда нафақасининг ярмиси қисқаради.
Суҳбатдошимиз - хоразмлик ҳайкалтарошга кўра, бу тизимда икки муаммо бор:
- Биринчидан, мен 30 йилдан ортиқ “Бадиий фонд”да ишладим. Катта-катта монументал буюртмаларни бажарганимда пенсия жамғармаси учун ажратмалар ўтказганман. Яъни мен бугун олаëтган пенсиям учун ўша вақтда пул тўлаб қўйганман. Буни қисқартириш менинг ҳақимга хиëнатдир.
Иккинчидан, мен ижодкор сифатида мунтазам эмас, балки онда-сонда гонорар оламан. Масалан, бу йил фақат бир марта, Туркманистондан тушган буюртма - Маҳтумқули ҳайкали учун ҳақ олдим, холос. Агар йил охиригача буюртма олмасам ҳам 12 ой давомида пенсиямнинг ярми қирқилади. Бу адолатдан эмас. Гонорар мунтазам ойлик сифатида талқин қилиниши тўғри эмас, - дейди суҳбатдош.
Хоразмлик кекса ҳайкалтарош масаланинг маънавий тарафига ҳам тўхталди:
- Бу талаб билан ҳукумат кекса ижодкорларга "ижод қилишни тўхтат", деган сигнални бермоқда. Санъат тарихига қарасангиз, масалан, Иля Репин каби рассом ўзининг ажойиб асарларини кексалигида яратганини кўрасиз. Шу маънода бу қарор кекса ўзбек санъаткорлари шаштини ва ижод қилиш иштиëқини қайтармоқда¸ - дейди кекса ҳайкалтарош Озодлик билан суҳбатда.
Кўпга келган тўй
Озодликка маълум бўлишича, нафақат хоразмлик рассом, балки республикадаги бошқа санъаткорлар ва журналистлар ҳам пенсияси қирқилиши ҳақида огоҳлантириш олишган.
Тошкентдаги “Новости Узбекистана” газетасининг кекса журналисти ҳам 17 май куни бюджетдан ташқари пенсия жамғармасидан уч миллион сўм миқдоридаги суммани қайтариши лозимлиги ҳақида мактуб олган.
Журналист ўзининг: "Нега? Нима учун?" деган саволига, "сиз газетага мақола ëзиб, қалам ҳақи олгансиз, шу боис сиз ишлаëтганлар қаторига қўшилдингиз"¸ деган жавобни олган.
Нафақадаги ўзбек ижодкорлари пенсия жамғармасининг бу қарори устидан судга шикоят қилишлари кафолатланган. Бироқ ижод қилгани учун пенсияси қирқилган хоразмлик рассом қариганда судма-суд юришни маъқул кўрмаслигини билдирди.
Мактубда ҳайкалтарош ўз асарлари учун қалам ҳақи (муаллифлик гонорари) олгани боис¸ давлатдан оладиган нафақани қайтариши зарурлиги айтилган.
Ўз вақтида Ўзбекистон Бадиий фонди тизимида мунтазам ишлаган ва пенсия фондига пул ўтказиб турган хоразмлик рассом Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда бу мактубдаги талаб мантиқан хато эканлигини таъкидлади.
Суҳбатдошимиз ҳайкалтарошлик ва визуал пластика соҳасида республикадаги саноқли мутахассислардан биридир. У нафақага чиққанига қарамасдан, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистондан тушаëтган ҳайкалтарошлик асарлари, бюст ва қабр тошлари бўйича буюртмаларни бажариб келади, мамлакатда ўрнатилаëтган ҳайкалтарошлик композициялари дизайни бўйича консултациялар беради ва бу ишлар учун ҳақ олади.
Пенсия жамғармасидан келган мактубда гонорар олаëтган нафақахўр ижодкор ўз пенсиясининг ярмини давлатга қайтариши лозимлиги талаб қилинган. Бу талаб Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябридаги қарорига асослангани айтилади.
Мазкур қарорга кўра, қалам ҳақи ëки бошқа турдаги гонорарлар оладиган пенсионер ишлаëтганлар қаторига қўшилади ва автоматик тарзда нафақасининг ярмиси қисқаради.
Суҳбатдошимиз - хоразмлик ҳайкалтарошга кўра, бу тизимда икки муаммо бор:
- Биринчидан, мен 30 йилдан ортиқ “Бадиий фонд”да ишладим. Катта-катта монументал буюртмаларни бажарганимда пенсия жамғармаси учун ажратмалар ўтказганман. Яъни мен бугун олаëтган пенсиям учун ўша вақтда пул тўлаб қўйганман. Буни қисқартириш менинг ҳақимга хиëнатдир.
Иккинчидан, мен ижодкор сифатида мунтазам эмас, балки онда-сонда гонорар оламан. Масалан, бу йил фақат бир марта, Туркманистондан тушган буюртма - Маҳтумқули ҳайкали учун ҳақ олдим, холос. Агар йил охиригача буюртма олмасам ҳам 12 ой давомида пенсиямнинг ярми қирқилади. Бу адолатдан эмас. Гонорар мунтазам ойлик сифатида талқин қилиниши тўғри эмас, - дейди суҳбатдош.
Хоразмлик кекса ҳайкалтарош масаланинг маънавий тарафига ҳам тўхталди:
- Бу талаб билан ҳукумат кекса ижодкорларга "ижод қилишни тўхтат", деган сигнални бермоқда. Санъат тарихига қарасангиз, масалан, Иля Репин каби рассом ўзининг ажойиб асарларини кексалигида яратганини кўрасиз. Шу маънода бу қарор кекса ўзбек санъаткорлари шаштини ва ижод қилиш иштиëқини қайтармоқда¸ - дейди кекса ҳайкалтарош Озодлик билан суҳбатда.
Кўпга келган тўй
Озодликка маълум бўлишича, нафақат хоразмлик рассом, балки республикадаги бошқа санъаткорлар ва журналистлар ҳам пенсияси қирқилиши ҳақида огоҳлантириш олишган.
Тошкентдаги “Новости Узбекистана” газетасининг кекса журналисти ҳам 17 май куни бюджетдан ташқари пенсия жамғармасидан уч миллион сўм миқдоридаги суммани қайтариши лозимлиги ҳақида мактуб олган.
Журналист ўзининг: "Нега? Нима учун?" деган саволига, "сиз газетага мақола ëзиб, қалам ҳақи олгансиз, шу боис сиз ишлаëтганлар қаторига қўшилдингиз"¸ деган жавобни олган.
Нафақадаги ўзбек ижодкорлари пенсия жамғармасининг бу қарори устидан судга шикоят қилишлари кафолатланган. Бироқ ижод қилгани учун пенсияси қирқилган хоразмлик рассом қариганда судма-суд юришни маъқул кўрмаслигини билдирди.
Саримсоқнинг фойда ва зарарлари.

Марҳамат қилдилар Расули акрам, (С.А.В)
Азиз уматларга бу улуғ карам
“Саримсоқ”дан енглар, чунки саримсоқ
Етмиш хил касални қувади хардам.
Саримсоқ пиёз гулдошлар оиласига мансуб бўлиб, кўп йиллик пиёзбошли ўт ўсимлик. Пояси цилиндирсимон тик ўсувчи, барглари чўзиқсимон ёки ясси шаклли, ўткир учли ўсувчи, барглари чўзиқсимон ёки ясси шаклли ўткир учлидир. Гуллари оддий саябонга тўпланган. Меваси кўп уруғли кўсак. Саримсоқни ёввайи турлари Авғонистон, Греция, Ироқ Малазия каби бир қатор мамлакатларда ўстирилади. Хозирда барча мамлакатларда маданий холда ўстирилмоқда. Ўсимликнинг пиёзбошчиси етилганда ковлаб олинади ва қуритмасдан ишлатилади. Саримоқ пиёзбоши таркибида эфир майи, витамин В.С.фотонисидлар, оз миқдорда йод, алин, стеринлар менераллар ва бошқа шифобахш моддалар бор. Аллин брикмаси фермент таъсирида кучли броктероцид хоссаларга эга бўлган аллецин ва бошқа моддаларга парчаланади. Абу Али ибн Сино ўзининг “Тибқонунларги” китобида саримсоқнинг шифобахш хусусиятлари устида тўхталиб ўтади. Жумладан, у саримсоқ кулини асал билан аралаштириб темираткига махлам тайёрланган. Саримсоқ қайнатмаси ичилса овоз очилиб равон бўлишини, оғиз чайқалса тиш оғриғига, сурункали йўтал ва астмага даво бўлишини айтган. Қорин дам бўлганида у саримсоқни зайтун билан қайнатиб ичишни тавсия этган.
Ҳалқ табобати:
Саримсоқ нафас йўллари шамоллашида, нафас қисишида, лавша, безгак, ичбуруғ касалликларида, қорин дам бўлганида, балғам кўчирувчи восита сифатида ишлатилади.
Тиббиётда:
Илмий тиббиётда саримсоқдан атрофлича, жумладан саримсоқдан антибиотик, антисептик, фитонцидлик ва хашоратлар кушандаси сифатида ишлатилади.
Илмий тадқиқотлар:
Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саримсоқ иштахани очиш билан бирга овқатни хазм бўлишига ёрдам беради. Ундан тайёрланган препаратлар қон босимини пасайтириб, юрак қисқариш амплитудасини оширади. Саримсоқ қон томирларини кенгайтириш билан бирга организмни юқумли касалликлардан мухофаза қилишда катта роль ўйнайди. У қорин тифи, вабо, ичбуруғ касалликларини тарқатувчи микробларга қирон келтиради.
Лентасимон қуртга
Бир бош саримсоқни қирғичга тут-да
Йигирма дақиқа қайнатгин сутда.
Тонгда ич, тушгунча овқат емагин,
Давом этир буни, тугар албатта.
Жинсий қувватга
Саримсоқ қувватга қувват қўшади
Сийдик равон бўлади, сувдек жўшади,
Томирлар ичини тозалар доим,
Шу сабаб қон босим ундан тушади.
Унутиш ва зехн бузилиши.
Кимда пайдо бўлса агар унитиш,
Бу сўзни лозимдир ёдида тутиш,
Хотира тузилса, ё зехн хира
Саримсоқ ейишни лозим ёд этиш.
Қулоқ оғриғи.
Қулоқ оғир бўлса таъсир қилиб бод,
Ушбу насихатни биздан олгин ёд,
Пахтани саримсоқ сувида намлаб
Қулоққа қуйилса, кар бўлар барбод.
Қон озалаш.
Сиримсоқ тозалар баданда қонни,
Демак, босимга хам қидир дармонни.
Нафас сиқиши хам камаяр ундан,
Баъзан қутқаради бундан инсонни.
Сўнгал:
Сўнгал кетказадиган қуюқ суртма тайёрлаш учун саримсоқнинг тозаланган пиёзбошчасини эзиб бўтқа қилинади ва унга тенг миқдорда чўчқа ёғи қўшилади.
Тиббиётда:
Тиббиётда саримсоқ настойкаси ичак атонияси, гипертония хамда атеросклероз хасталикларини даволаш учун тавсия этилади. Шунингдек унда буйрак ва қовуқда тош бўлганида ревматизм хамда нақриз касаллигани даволашда фойдаланилади. Таркибида саримсоқнинг қўюқ экстракти мавжуд бўлган аллохол таблеткалари жигар хамда ўт-тош, ўт пуфаги касалликларини даволашда ёрдам берувчи доридир.
Фармацевтика:
Фарматцевтика саноатида сиримсоқ таркибида аллицин деб аталувчи кучли бактерицид хусусиятга эга бўлган антибиотик олинган бўлиб, у жуда суюқ конантрацияда бактерияларни ўсишини тўхтатади.
Захарлар:
Агар саримсоқни шароб билан ичилса илонлар ва газандаларнинг чаққанига фойда қилади. Буни “Малхам” табобат ходимлари текшириб кўришди. Бундан ташқари қутурган итнинг тишлаганига хам фойдаси бордир. Агар саримсоқнинг анжир барги ва зира суви билан қўшиб илон ва қовоқ ари чаққан жойга қўйилса фойда қилади.
Буйрак ва сийдик йўлларига:
Агар саримсоқ баргидан ва новдасидан тайёрланган қайнатмага ўтирилса, сийдик ва хайз қонини юриштиради. Бундан ташқари у йўлдошни туширади. Саримсоқ Христианлар истеъмол қилганидек қилиб зайтун ва сабзи қўшиб пиширилгани қоринда сув йиғилишига фойдалидир.
Зарари:
Саримсоқнинг ўзини истеъмол қилса бошни оғритади. Кўзни заифлантиради. Бундан ташқари кўзга майда чиқиқлар тоширади.
Уй шароитида:
Уй шароитида саримсоқдан қуйидагича дориворлар тайёрлаш мумкин. 100 гр ароққа 40гр саримсоқнинг тозаланган пиёзбошчаси бўтқа холига келтириб солинади. Аралашманинг мазасини яхшилаш мақсадида ялпиз шарбати қўшилиб бир хафта мобайнида қўйиб қўйилади. Бир хафтадан сўнг настойкани кунига 4 махал 15 томчидан овқатланишдан олдин истеъмол қилинади. Бундан ташқари саримсоқ бўтқаси қичима, эшакеми, соч тўкилиши каби касалликларда фойдалидир, ёки майдалаб эзилган саримсоқни докага ўраб ярага боғлаб қўйилса, 3–4 кундан сўнг яра йиринглардан тозаланиб бита бошлайди.
Илмий тиббиётда:
Илмий тиббиётда саримсоқ пиёзбошчасидан тайёрланган препаратлар (настойка, аллисат, аллифид) атеросклероз, ичак фаолияти заифлашганда, колит, гипертония касаллигида даво қилинади. Бундан ташқари доривор препаратлар буйрак ва қовуқда тош бўлган холларда, ўпка сили касалликларида хамда гинекология амалиётида трихомонадали кольпитда қўлланилади. Бундан ташқари острицаларни ўлдириш учун клизма қилинади. Саримсоқ шираси аэрозол холида бронхиал астма, сурункали шамоллаш, пневмания ва томоқнинг турли касалликларини даволашда томоққа пуркалади, ингаляция қилинади. Бизнинг “Малхам” халқ табобати маркази ходимлари бундан 15 йил бурун ажойиб малхам дори тайёрлашган. Шунинг рецептини сизларга раво кўрдик: 5 бош саримсоқ бўлакчалари пўстидан тозаланиб,10 дона лимон билан майдалагич (мяссорубка)дан ўтказилади. (Лимон уруғи олиб ташланади), майдаланмаси 2–3 марта ўтказилиб устига 1 кг асал қўшиб аралаштирилиб, шиша идишда совутгичнинг пастки қисмида сақланади. Уни 1 чой қошиқдан кунига 3–4 махал истеъмол қилинади. Микроэлементларга тўла бу малхам дори одам танасини бақувват қилади, ишчанлик ва харакатчанлик қобилиятини оширади, жигар, талоқ, қон томирлари, юрак фаолиятини яхшилайди, жинсий безлар ахволини яхшилаб, суяклар емирилишининг олдини олади, танадан кераксиз зарарли чиқиндилар радиоктив моддаларни, тузларни хайдаб чиқариш билан бирга соч тўкилишини олди олинади. Бундан ташқари саримсоқдан ажойиб “кукун” дори тайёрлаганмиз. У қуйидагича қилинади: Тозаланган саримсоқ бўлакчалари майдаланиб 1 қават дока устига ёпиб очиқ қуёш тушмайдиган соя жойда қуритилади. Яхши қуритилган саримсоқ ховончада ёки электр асбоби ёрдамида туйилади, оғзи берк шиша идишда сақланади. Эхтиёж туғилган пайтда ярим чой қошиқдан истеъмол қилинади. Бундан ташқари “Малхам” халқ табобати маркази ходимларида саримсоқ мойи хам мавжуддир. Биз сизларга уни тайёрлашни ўргатиб қўймоқчимиз. Бунинг учун 1 бош саримсоқ бўлакчалари тозаланиб ховончада майда қилиб эзилади, устига 250 мл кунгабоқар мойи қўшиб аралаштирилади. Шиша идишга ўтказилиб совутгичнинг пастки қисмида сақланади. 24 соатдан сўнг 1 чой қошиқдан овқатдан олдин кунига 3 махал 1 ой давомида истеъмол қилинади. Ёки ажойиб бўтқамиз бор бунинг учун 350 гр саримсоқ бўтқасига 15–20 дона янги чиқарилган лимон шарбати аралаштириб 24 соат давомида сақлаб қўйилиб сўнг истеъмол қилинаверади. Бунинг учун тайёр махсулотдан 1 чой қошиқ олиниб ярим стакан сув, компот ёки шарбатга аралаштирилиб ухлашдан олдин ёки эрталаб кунига 1 махал ичилади. Муражат учун телефонларимиз +998-74-998-5-998 ёки abduqodir sattarov<malham53@gmail.com>
Кўк йўтал:
Кўк йўта–йўтал, нафас йўллари шамоллашда, ўпка сил касаллиги, тумовда 1 бош саримсоқдан 4-5 бўлакчасини олиб майдалаб, 0,5 литр сутга солинади. Қайнаб чиққунча паст оловда сақланади. Қайнагандан сўнг ярим соат дамлаб қўйилади. Шу усулда тайёрланган сутдан бемор болаларга ёшига қараб 1 ош қошиқдан ярим стаканча 3-4 махал ичириш мумкин.
Ўпка сили:
Ўпка сили (туберкулёз) билан оғриган беморларга саримсоқни хар хил шаклда кўплаб истеъмол қилиш буюрилади. Саримсоқ ўпка сили таёқчаси ривожланишига тўсқинлик қилар экан.
Ўзингиз тайёрлашингиз мумкин:
Саримсоқ -100 гр,
Карам шарбати-200мл олиниб саримсоқ тозаланиб яхшилаб майдаланади сўнгра карам шарбати қўшилиб аралаштириб 1 ой давомида 3 махалдан овқат олдидан 30 гр дан бошлаб аста секин ошириб 150 гр гача қабул қилинади. Даволанишда кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш зарур!
Қандли диабет:
Қандли диабет хасталигида саримсоқни кундалик овқатда истеъмол қилиб юриш, айниқса уни кўк петрушка, топинамбур туганаги, карам, салат барги билан истеъмол қилинса қанд миқдорини нормал ушлаб туришга ёрдам беради.
Уй шароитида ўзингиз саримсоқдан куйдагича дори – дармон олишингиз мумкин;
Артрит ва бўғимлар яллиғланишига.
Саримсоқ-100г
Сут – 200 мл,таёрлаш;саримсоқни тозалаб қирғичдан ўтказиб,бир неча қават докага солиб сиқилади.Шарбат сут билан аралаштирилади
Қўллаш; 50 мл дан кунига 4 махал ахвол енгиллашгунча қабул қилинадиБу билан бир пайтда саримсоқ бўтқаси шимдирилган бинтни терига аввал вазелин суркаб устидан боғлаш тавсия этилади.Бу восита оғриқларни бартараф этиб ,шишларни камайишига ёрдам беради ёки иккинчи рецептимизни ўқинг-а;
Саримсоқ-200 г
Зайтун мойи -50мл ,тайёрлаш;саримсоқни тозалаб,уни йирик тўғраб,бир оз қиздирилган зайтун мойига солиб ,5 дақиқа тиндирилади.Хосил бўлган массани иссиқ сув билан ҳўлланган қалин матога ўралади ва уни хар куни 5-7 дақиқадан хасталанган бўғимга ишқаб суртилади.
Буни иложи бўлмаса қуйдаги рецепни қўлланг;
Саримсоқ -500 г
Лимон-1 кг
Асал-500 г тайёрлаш;юқоридагидек саримсоқ тозаланиб яхшилаб майдаланади сўнгра унга аввалдан сиқиб олинган лимон шарбати қўшиб аралаштирилади.Сўнгра асал хам қўшиб аралаштирилиб шиша идашга солиниб 7-8 кун қоронғу жойда тиндириб қўйилади.
Тайёр махсулотни хар куни 20 г дан 10 дақиқа давомида бир соат мабойнида истемол қилинади.Муолажа 20-25 кун давом этади.
Бодомча без яллиғланиши(ангина)да
Саримсоқ-100г
Асал-100г тайёрлаш;юқоридагидек саримсоқ тозаланиб ,майдалаб,бўтқа холига келгунча эзилади.Асални қўшиб аралаштириб тайёр махсулотни 10 г дан 5-6 махал енгиллагунча қабул қилинади. Ёки бўлмаса
Саримсоқ 100 г
Олма шарбати 200 мг олиниб юқоридагидек тозаланиб яхшилаб майдаланиб шиши ёки эмаль идишга солиб устидан олма шарбати куйилади.Аралашма паст оловда 5 дақиқа қайнатилиб сўнг совутиб сузилади.Илиқ холатда 50-70 г дан 5-6 махал ичиш буюрилади.муолажа 5-6 кун давом эттирилади. Юқоридагиларни қилишни имкони бўлмаса
Саримсоқ 200г
Дистирланган сув 500мл
Ялпиз 5г олиниб саримсоқ тозаланиб эмал идишда сув куйиб оловга қўйиб 15 дақиқа қайнатилади.Сўнгра сузиб олиниб бундан томоқ ни чайиш учун қўлланилади.Хар куни 4-5 махал 5-6 кун давомида бажарилади.
Гижжа касаллигига
Саримсоқ -100г
Сув-250мл юқоридагидек тозаланиб олиниб бир хил бўтқа холига келгунча эзғиланади сўнгра қайнаган сув куйиб 4-6 соат тиндирилади кейин сузилади.Тайёр м ахсулот хуқна(килизма) учун ишлатилади.Муолажа кун оро хафта давомида бажарилади.
Буни иложи бўлмаса
Саримсоқ-10г
Сут 100мл олиниб юқоридагидек тозаланиб яхшилаб майдаланиб устига сут куйиб оловга қўйилади.Уни 2-3 дақиқа қайнатиб кунига овқатдан ярим соат олдин қаьбул қилинади.
Ёки бўлмаса;
Саримсоқ50 г
Дастарбош гули 10 г (пижма ўти)
Сут 200мл олиниб обдан тозаланиб ,аралаштириб устига сут куйиб 3 соат давомида тиндирилади сўнгра тайёр махсулотни хуқна(клизма) қилиш учун ишлатилади.
. Мурожат учун телефон +998-91-611-0-611.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@gmail.com>
Абдуқодир Сатторов
“ Малхам” табобат маркази
Рахбари, Халқ табиби.
БЕЛ ОҒРИҒИ нима?

Дам олиш кунларининг бирида рўзғор учун керакли нарсаларни хозирлаш учун бозорга бордингиз 2 қўлда оғир юк билан уйга кириб, нарсаларни ерга қўйганингизни биласиз,белингизда кучли оғриқ турди... Оғриқ зўрлигидан хатто қимирлашга мадор йўқ уйдагилар саросимада, эхтиётлик билан сизни ёткизишди. Бор бўлинг полвон. Энди бозорга бориб, ул-бул харид қилишдан аввал аравакаш ёлланг акс холда бу оғриқ сизнинг доимий хамрохингизга айланади.
Бел оғриғи илмий тилда люмбаго,
халқ орасида беланги дейилиб, 40 ёшдан
ошган аксарият эркакларда хамда климакс
давридаги аёлларда кузатилади. Оғриқ
орқа миядан келадиган нервнинг ички қисилиши
туфайли рўй беради.
- Хуруж:) оғир юк кўтариш туфайли умуртқа поғонасининг зўриқиши;
- совуқ ўтиши, шомоллаш;
- радикулит, астеохондроз каби умртқа поғонаси касалликларининг зўрайиши хамда астеопороз касаллиги сабабли рўй беради.
Касаллик хуружи бирдан
бошланади. Баъзан эса 1-2 кун давомида
белнинг симиллаб оғриши, умумий бехоллик билан ифодаланади. Кейинчалик оғриқ
кескин тус олади: одам бир жойда қотиб
қолади, оғриқ туфайли турган холатини
ўзгартиролмайди. Шу пайтда арзимаган
харакат (акса уруш ёки йўтал) оғриқни
янада зўрайтириши мумкин. Оғриқ хуружи
бир неча дақиқадан 1-2 кунгача давом этиши
мумкин.
Оғриқ – мураккаб жараён бўлиб, айнан
қаерда рўй беришига қараб касалликнинг
вақтида аниқланишига ёрдам беради.
Оғриқ ташқи таъсир ёки организмдаги
нохуш ўзгариш, касаллик туфайли
рўй берадими?, ўзига хос сигнал
(хабар) вазифасини ўтайди. Шундай экан,
бел ёки думғаза сохасида оғриқ сезишингиз
билан албатта шифокорга учранг. Бу
белгилар умуртқа касалликларидан дарак
беради. Уларни даволаш эса унчалик осон
эмас шундай экан, касалликнинг зўрайишини
кутмай, вазиятни аниқланг.
Беморларнинг 3/1 қисмида
белдаги оғриқ остеохондроз
сабабли рўй беради. Мазкур касаллик
суяк ва тоғай тўқималарида
озиқланишнинг бузилиши туфайли
бошланади. Умуртқада суякли ў сиқ (остеосит)ларнинг хосил бўлиши
асаб толаларига таъсир қилиб, оғриқни
келтириб чиқаради. Умуртқа орасидага
дисклар йиллар ўтиб ўзиниг қайишқоқлигини
йўқотди, орасида емирилишлар пайдо
бўлиши мумкин. Буларнинг хаммаси асаб
толасининг қисилишига олиб келади. Касалликнинг
кейинги босқичларида умуртқа дискида
чурра хосил бўлади. Айниқса бел умуртқаси
тез емирилади. Чунки бу жойдан ўтадиган
4-5 бел умуртқалари жуда тор, орасидаги
асаб толалар эса аксинча йўғон бўлади.
Умуртқа чуррасининг хафи шундаки, вақтида
даволанмаса, таъсирчанликнинг йўқолиши,
оғир холларда эса фалажга олиб келади.
Энди белдаги оғриқ қанчалик хавфли касалликларнинг
даракчиси эканлигини тушунгандирсиз?
Биринчи ёрдам:1. Бу каби холатни сездингизми,
қимирламаган ҳолда, ёрдам чақиринг.
2. Ёрдамга келганлардан
бири беморнинг устига жунли рўмол
ёки енгил чойшаб ёпиб эхтиёткорлик билан
ўрнига ётқизиши, устини иссиқ ўраб қўйиши
керак.
3. Бу холатда умуртқа
мушақлари бўшашиб, оғриқ тўхтайди. Аммо
шунга қарамай, бемор ўрнидан турмай ётиши,
қанчалик осон ва енгил туюлмасин хар
қандай уй юмушларидан озод этилиши
керак.
Касалликнинг сабаблари:
1.Умуртқа остеохондрози.
2. Жисмоний
зўриқиш (кун бўйи бир холатда
тик туриш).
3. Умутқа чурраси
касалликлари.
4. Тананинг
шикастланиши, тоғай, пайларнинг
чўзилиши.
5. Ревматик касалликлар.
6. Ўткир юқумли касалликлар туфайли белнинг
шамоллаши.
Касалликка ташхис қўйиш:
Бунда асосан ташқи белгилар
(яъни белдаги оғриқ) етарли далил
саналади. Аммо кўп беморлар белдаги
оғриқдан ташқари, бошнинг тиришиб оғришидан ҳам шикоят
қилишади.
Бу миозит ёки радикулит
бўлса-чи?
Айтиб ўтганимиздек,
белдаги оғриқ турли касалликларининг
белгиси бўлиш мумкин. Мисол
учун бел мушакларининг яллиғланиши-миозит касаллигида хам беморнинг бели қаттиқ
оғрийди. Касаллик узоқ вақт давом этади.
Агар беморда бод, қандли диабет хам бўлса,
оғриқ нафақат белда, балки қўл-оёқ бўғимларида
ҳам сезилади. Бел мушакларини пайпаслаб
кўрганда таранглиги билинади, ушлаганда
оғрийди. Касаллик хуруж қилганда бемор
албатта 2-3 кун давомида ётиши керак.
Оғриқ тингандан кейин бемор туриши мумкин,
аммо юрганда қўлтиқтаёқдан фойдаланади.
Акс ҳолда умуртқа поғонаси зўриқади.
Белдаги оғриқ радикулит номли
касалликнинг белгиси бўлиши мумкин.
Умуртқа касалликнинг белгиси бўлиши
мумкин.
Радикулит-лотинча сўз бўлиб radicula-илдизча маънони
англатиб бу – орқа миянинг нерв илдизлари
ва улардан кетадиган нерв толалари касаллигидир.
Бу хасталик перифрик нерв
системасининг энг кўп тарқалган
хасталигилир. Кўпинча умиртқа поғонаси
касаллиги (остиохондроз)сабаб бўлади.
Бунда амортизация ролини ўйнайдиган
умиртқалараро диск эластикларининг йўқотиб,мўрт
бўлиб қолади.
Диски ўзгарган умиртқаларнинг бириккан
ерида туз егилиб, суяк ўсиши (остиофитлар)кузатилади.Ўсиб
чиққан суяк ўсиқчалари умуртқа орасидан
ўтган нерв илдизларининг қисилиши оқибатида
оғриқ пайдо бўлади.
Радикулит жарохатлар оқибатида, совқотиш(масалан
узоқ вақт муздай сувда ювиниш, зах жойда
ўтириш ва бошқалар) организм ичидан захарланганда,
юқумли касаллар асорати сифатида рўй
бериши мумкин. Зарарланган нерв илдизлари
ва нерв томирлари бўйлаб оғир пайдо бўлиши
ва сезувчанлигининг йўқолиши, баъзан
харакат бузилиши хам радикулитга хос
аломатлардан хисобланади. Радикулит
одатда бирданига пайдо бўлиб, кўп холларда
хроник формага ўтади ва вақт –вақти билан
кузатиб туради. Нерв толаларининг
қайси қисми зараланганлигига қараб, Радикулит
ҳар хил формаларга бўлинади. Энг кўп тарқалган
формаларидан бири бел-думғаза Радикулитдир.
Бунда бел-думғаза соҳасида ҳамда қуймич
нерви бўйлаб ҳар хил оғриқ пайдо кучаяди,
шунинг учун бемор бирданига қимирлай
олмайди, юрганида эса танасини олдинга
ёки ёнга эгиб олади, натижада умуртқа
мускулларининг таранглашиши кузатилади.
Бемор оғриқни камайтириш учун ўринда
оёғини букиб, қорнига тортиб ётади. Агар
фақат бел нерви илдизчалари зарарланса,
оғриқ сон юзасида бўлади. Қуймичлари
нерви чиқадиган думғаза бўлими илдизчалари
кўпроқ зараланиши билан ўтадиган
бел-думғаза радикулит “ишиас” деб хам
юритилади.
Ишиасида оғриқ қуймич нерв
бўйлаб (думба, соннинг орқа юзаси
болдир, оёқ панжасига) тарқалади. Оёқ
совқатади, уюшади, чумоли юргандек сезилади.
Касал оёқнинг мускуллари тонуси пасаяди
ва “сусайиб” қолганга ўхшайди, кейинчалик
атрофига учрайди қуймич нервининг тортишиши
(одам энгашганда оёқ кўтарилганда ва
бошқа вазиятларда) оғриқларнинг зўрайишига
олиб келади.
Бўйин – елка радикулитида
оғриқ энсага, елкага қуруққа тарқалади.
Бошни қимирлатганда атрофга қараб қийшайтирилганда,
қўл қимиртланганда, аксирилганда йўталганда
оғриқ зўраяди. Касалликнинг оғриқ формаларида
қўл увишиши, ловуллаб ачишишади ва
санчийди. Кейинчалик сезиш хам ўзгара
бориб, секин аста мускуллар кучсизланиб”озади
(АТРФИЯ)
Умуртқа касалликлари, остеохондроз,
турли жароҳатлар, совуқ қотиши,
организмнинг заҳарланиши сабабли
юзага келиши мумкин. Бунда умуртқаларининг
бириккан жойида туз йиғилиб, суяк ўсиши
кузатилади. Бу ўсиқчалар умуртқа орасидан
ўтадиган асаб толаларини қисиб қўйгани
учун бемор белда кучли оғриқ сезади. Оғриқ
1 томонлама бўлиб, умуртқанинг бел –думғаза
сохасида оёқ бўйлаб тарқалиши, бемор
харакатларида кучайиши мумкин. Беморнинг
қомати ўзгаради: юрган гавдасини олдинга
букиб соғлом оёқ томон эгилади. Ердан
нимадир олмоқчи бўлса белнинг букишига
қийналади. Бунинг натижасида умуртқа
поғонаси қийшаяди. Касаллик зўрайса,
бемор эт жимирлаши, терининг қичиши оғриши
совуқ қотишида шикоят қилиши. Товон
териси қуруқлашади ёки аксинча терлайди.
Беморнинг ўрин кўрпаси юмшоқ
бўлмаслиги керак. Бунинг учун
каровотга юзаси теккис бўлган
тахта ёткизилиб, устига 1 қават
кўрпача ташланади. Оғриқни тўхтатиш
учун белги қиздирувчи таъсирига эга “Финалгон”, “Капсикам” суртмасида
суртилади ёки қалампирли пластир ёпиштирилади.
Белги хлорли этил эритилмасининг сепиш,
иссиқ компресслар қўллаш, шунингдек массаж
ва физиотерапия муолажари катта ёрдам
беради.
Агар терида катта хол ва доғлар
бўлса улар устига пластир ёки компресс
қўйилмайди.
Унутманг! Белдаги оғриқ марказий асаб тизими
касалликлари, қорин бўшлиғида қон айланишининг
бузилиши, кичик тос касалликлари хатто
невроз касаллигининг белгиси бўлиши
мумкин. Шунинг учун ўз бошимчалик билан
даволаниш ярамайди. Балки сиздаги оғриқ
умуман бошқа бир касалликнинг белгисидир?
Шунинг учун тиббий кўрик билан 1 қаторда
УТТ ва рентеген текширувидан хам ўтинг.
Даволанишдан аввал эса албатта шифокор
–невропатолог билан маслаҳатлашинг.
Бу холат марказий асаб тизимидаги ўзгаришлар
билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Фойдали уч маслаҳат.
- Оғир юк кўтарманг!
- Умуртқа касалликларига чалинмай десангиз, 3-5 кг дан оғир юк кўтарманг.
- Бордию, шундай қилишга тўғрикелса. Юкни тенг тахсимлаб, 2 қўлда кўтаринг.
- Юкни олиш учун эгилиш шарт эмас, оёқларни тиззада букиб кўтарсангиз умуртқангиз зўриқмайди.
Йилнинг совуқ фаслида
албатта белга бандаж тақинг. Устидан
майда қовулган нимча кийсангиз
янада яхши.
- Тўғри ётинг ва ўтиринг!
Бел оғриғи хурайраларидан сақланмоқчи экансиз,
аввало тўғри ётишга одатланинг. Бунинг
учун ётоғингиз ўта юмшоқ бўлмаслиги
(айниқса ёстиқ), ўртача қаттиқликда бўлиши
керак. Аммо хаддан зиёд текс (қаттиқ) ётоғда
ҳам ётиш умуртқа учун зарар. Бундан умуртқанинг
табиий эгиклари текисланади. Шундай
экан, хар нарсада меъёрга эътибор беринг.
Хозирда урф бўлган ортопедик матраслар
бу борада сизга ёрдам бериши мумкин.
Уларнинг қаттиғлиги керакли даражада
бўлиб, умуртқа касалликлари билан оғриган
беморлар учун айни муддао.
Тун бўйи чалқанча
ётиш умуртқа учун зарарли. Шунинг учун ёнбошлаб ётишга одатланинг.
Бунда оёқларингиз йиғилган орасига эса
кичик ёстиқча қўйинг. Бу хам бўлса елка
ва бел мушакларига тушган юкламани камайтиради.
Натижада бутун организм шу жумладан,
умуртқангиз тун давомида яхшигина
хордиқ чиқаради.
Ўтирган пайтда ўриндиққа
суяниб ўтиринг. Бу умуртқа учун фойдали
бўлиб, бўйин, бел мушакларини зўриқтирмайди.
Хар бир соатдан кейин албатта ўрнингиздан
туриб, хона бўйлаб юриш, елка ва бел
соҳасини 2 қўл ёрдамида енгил уқалаш лозим.
Китоб мутола қилганда албатта китоб тутқичидан
фойдаланинг. Шунда доим бўйнингизни эгишга
хожат қолмайди, умуртқа дисклари хам
зўриқмайди. Бу маслаҳатлар айниқса касби
туфайли ўтириб ишлайлиган инсонлар (ўқитувчи,
олим, ишчи ходимлар, хайдовчилар ва х.к)
хамда ўқувчи ва талабаларга таълуқли.
- Бандаж тақиб юринг!
Оғриқнинг олдини
олдини олиш мақсадида белга
бандаж ёки корсет тақилади. Бу
воситалар белни нафақат шамоллашдан,
балки умуртқадаги нохуш ўзгаришлардан
сақлайди, қоматни тик тутишга ёрдам беради. Йилнинг
совуқ фаслида туя ёки қўй жунидан тикилган
бандаж тақиш фойдали. Аммо бандаж тақишда
маълум қоидаларга риоя этмасангиз, қорин
бўшлиғини қаттиқ сиқиб қўйиши, овқат
хазм бўлишини қийинлаштириши мумкин.
Шунингдек бандажни тунув-кун ечмасдан
тақсангиз, умуртқа мушакларини “эринчоқ
” қилиб қўясиз. Бундай бўлмаслиги учун
бандажни фақат қуйидаги холларда тақинг:
- Ўтириб ишлаганда ёки китоб газета ўқиганда;
- Жисмоний меҳнат билан шуғулланган пайтда;
- Автобусда кетаётганда.
Бошқа пайтларда бандаж тақишнинг кераги
бўлмайди. Кейинчалик даволовчи гимнастика
машиқлари ёрдамида умуртқа мушакларини
кучайтириш мумкин. Шунда бандаж ва карсет
тақишнинг кераги ҳам бўлмайди.
Давоси қандай?
Даволаш хар бир бемор учун
махсус тарзда олиб борилади. Бемор
-7-10 кун давомида албатта ётиш керак. Хуруж
пайтида оғриқсизлантирувчи, тинчлантирувчи
дори воситалар берилади. Яллиғланишга
қарши воситалардан бел сохасига суртиладиган
суртма дорилар тавсия этилади. Улар
асалари ёки илон захридан тайёрланган
бўлиб қиздирувчи таъсир кўрсатади .....
бу воситалар ошқозон ва 12 бармоқ ичак
яраси, жигар касалликларида хам тавсия
этилмайди. Бу холатда беморлар нестероид
воситалар бўлган “Мелоксикам ”ёки “Мовалис”, “Окситен”
номли дори-дармонлардан бирини қабул
қилишлари мумкин. Уларнинг ножоя таъсири
бошқа дориларга қараганда кам таъсир
доираси эса кенг хисобланади. Бу айниқса,
кекса ёшдаги беморларга тегишли. Даволанишда В гуруҳ витаминлари
ёрдамида инъекция олиш ҳам яхши натижа
беради. Шуни унутманки, юқоридаги воситалар
фақат касаллик белгиларини йўқотади.
Аммо касалликнинг ўзини даволаш учун
умуртқалар холатини тиклаш лозим. Бунинг
учун таркибида глюкозамин сульфат ва хондроитин
сульфат бўлган дориларни, масалан: “структум”
ва кальций ҳамда таркибида Д витамини
бўлган воситаларни қабул қилишингиз
керак бўлади. Улар янги тоғай ва суяк
тўқимасини хосил қилишга ёрдам беради.
Кейинчалик даволашда:
- Умуртқа учун гимнастика машқлари;
- Махсус уқалаш муолажалари;
- Нина билан даволаш;
- Зулук билан даволаш.
- Сув муолажалари (гидромассажли обзан, душ, сауна):
- Кинезитерапия (фитнес машқлар);
- Физитерапия муолажалридан:
- Магнит билан даволаш;
- Электрофорез каби усуллардан фойдаланиш мумкин. Улар малакали мутахасислар томонидан бажарилади.
- Бизларнинг «малхам» халқ табобат марказимиз ходимлари юқоридаги апаратлар ёрдамида ва гиёхлар ёрдамида бир неча йиллардан буён беморлар дардига “малхам” бўлишаётирлар.
Физитерапия ёрдамга
келади.
Даволашнинг бу усули белангида албатта қўл
келади.Физотерапия муолажалари таранг
турган мушакларни бўшаштиради, оғриқннг
камайишга ёрдам беради. Кейинчалик махсус
гимнастика машқларидан (имкон бўлса )тренажёрдан
фойдаланиш мумкин.
Оғриқ ўтиб кетди деб, даволанишнинг кейинги босқичларини
пайсалга солманг. Бу даврда уқалаш муолажаларидан
фойдаланиш мумкин. Шунингдек, санаторий
шароитида даволаниш умумий ахволиенгизни
яхшилашга ёрдам беради. Бу масканларда
тақдим этилаётган даво усулларидан шифобахш
балчиқ,натрий хлорид, сульфидли, йодобром,
нафталан радон ва сероводородли обзан(ванна
)ларни қабул қилишингиз мумкин.
Шифобахш муолажалар
- Қалампир-етилиб пишган аччиқ қалампир майдаланиб кукун холига келтирилади. Бозорнинг зироворларидан унинг тайёрини топишингиз мумкин. Кукундан бир чой қошиқ миқдорда олиб 100 мл тиббий спирт билан аралаштирилади. Тайёр махсулотни бир пиёла писта ёғига аралаштирилади. Аралашмани бир –икки кун тиндириб оғриётган жойга ишқалаб суртилади.Усти аввал тоза дока, кейин жунли рўмол билан ўралади. Муолажа ётишдан олдин 3-4 кун давомида узликсиз бажарилади. Эртасига бел сохасига болалар кремидан суртилса теридаги қичишиш қаби аломатлардан қутиласиз.
- Бўймадарон-(тысячилистник) гулидан бир ош қошиқ олиб, устига бир ярим пиёла қайноқ сув куйилади.Уни сув буғида 20 дақиқа қайнатилади. Қайнатмада тоза докани хуллаб белга боғланади.Устидан жунли рўмол хам ёпилади. Буюк тиб алломаси Абу Али ибн Сино Боймадарон дамламасини эт узилиши, бел оғриғи хамда бод касалликларини даволашда кенг фойдаланган. Чунки бу ўсимлик камфора спирт каби танани қиздирувчи моддаларни ўзида жамлаган бу эса умуртқа касалликларини даволашда асқотади.
- Шафтоли данагини чақиб, ичидаги мағизи майда туйилади. 1 чой қошиқ мағизнинг 1 ош қошиқ асал билан аралаштириб, қоришма тайёрланади. Ушбу дори хар куни нохорда (нонуштадан ярим соат олдин) 1 чой қошиқ миқдорида (10 кун давомида) қабул қилинади.
- Картошка: 2 дона картошкани қирғичдан ўтказиб, ярим пиёла қуюқ асал билан аралаштиринг, 2 қават дока орасига солиб белга компресс ҳолида қўйинг. Устини 1 қават клеёнка билан ёпиб, иссиқ кўрпа билан ўранг. Бунда терида ёқимли иссиқлик ҳосил бўлиши керак. 2 соатдан кейин компрессни олиб белга бирон бир крем суртинг.
- Ёғоч қипиғини газ буғхонасида қиздириб, 2 қават қоғоз ва клеёнкага ўралади. Компрессни белга қўйиб, устидан чойшаб билан боғланади. Муолажа ҳар куни (1 ҳафта давомида) ётишдан олдин бажарилади. Агар қарағай қипиғини топсангиз, фойдаси янада кучли бўлади.
- Саримсоқпиёз: 1 бош саримсоқпиёз майдаланиб, ярим пиёла эритилган қўй ёғи билан аралаштирилади ва оғриётган жойга ишқалаб суртилади. Ушбу аралашма шамоллашда кўкрак, елка ҳамда товонларга суртилса, бемор тез тузалади. Муолажа 5 кун давомида, ётишдан олдин бажарилади. Эртасига бел соҳаси тоза спирт ёрдамида артилса, тери катакчалари ортиқча ёғдан тозаланади.
- Карам барги қайноқ сувга бир бор ботирилиб, оғриётган жойга қўйилади. Устига елим қоғоз қўйиб, иссиқ мато боғланади. Компресс 2 соат тургандан кейин олиб қўйилади. Карам барги ўрнига анжир баргидан фойдаланиш ҳам мумкин.
- Бангидевонанинг қуритилган барги ва мевасидадан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб 10-15 дақиқа дамлаб қўйилади. Сўнгра дока ёки пахтани дамламада шимдириб, бел оғриган жойга 4-5 соат қўйилса яхши фойда қилади.
- Игир илдизи, андиз илдази ва мавракдан 100 г дан олинади шу йиғмадан 3 ош қошиғини сирли идишга солиб, устига 3 стакан сув қуйиб, паст оловда 30 дақиқа оғзи ёпиқ холда қайнатилади. Сўнгра сузиб, 4 қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
- Қизил ўтдан 2ош қошиғини сирли идишга солиб, устига 3/2 қисм стакан сув қуйиб, паст оловда оғзи ёпиқ холда 30 дақиқа қайнатилади. Кейин сузиб. 4 га бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
- Парпи ўсимлигининг майдаланган илдизида 1 ош қошиғига 200 г 60 % ли спирт аралаштириб, 3 кун иссиқ жойга қўйилади. Аралашманинг 1 чой қошиғи (кўпроқ олиш тавсия этилмайди) бел оғриган жойга, сингиб кетгунча суртилади.
- Бел оғриғида ва беланги қовуқ тошлари туфайли бўлганда қавун ва шафтоли уруғларидан 24 г дан олиб, аралаштириб туйилади, унга 10 г асал, 20 г шакар қўшиб, қоришма тайёрланади. Кейин шу қоришмадан кунига нахорда 1 маҳал истеъмол қилинади. Эртасига шу дорини янгидан тайёрлаш керак, жами 1 хафта ёки 10 кун ичилади.
- Қаро турп шарбатидан 1,5 стакан олиб, устига 1 стакан асал, чрим стакан ароқ ва 1 ош қошиқ туз қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Илиқ холда оғриган жойга яхшилаб суртилади, сўнг жун мато билан ўраб, иссиқ тутилади.
- Бўймадарон қайнатмасига пахтани тўйинтириб, белнинг лат еган, чиққа жойига ёпиштириб, боғлаб қўйилади. Шунингдек, кунига 3 маҳал бўймадарон қайнатмасидан ичиш мумкин.
- Ёнғоқ, товуқ, ўрдак ёғларини тенг миқдорда қўшиб, паст оловда аралаштирилади ва шиша идишга солинади. Бел оғриган вақтда оловга тутиб, шу аралашма суртилса тезда яхши самара беради.
- Эрмон (аччиқ шувоқ) нинг ер устки қисмини майдалаб хина ёғи билан қўшиб ёғланса, оғриқдан меъдаданми, жигарданми, белданми барибир брхам топади.
- Андиз илдизидан 200 г оли, устига 1 литр ароқ қуйиб, 10 кун қоронғу ва илиқ жойда сақланади. Вақти-вақти билан аралаштириб турилади, сузиб олиб, кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади. Уйқу олдидан оғриган жойларга андиз дамламаси суртиб, иссиқ ўраб ётилади.
- Зирк ёғочининг қайнатмаси ёки зирк қиёмини кунига 3 маҳал 8 кун давомида, 2 дона буғдой катталигида 2 ош қошиқ сутда 4 соат ивитиб, аралаштириб, ичилса хам бел оғриғи тузалади.
- Белда туз бўлса 8 кун 2 махалдан карам баргини гўшт қиймалагичдан ўтказиб, туз бор жойга кўпроқ қўйиб боғлаб ётилса, тезда фойда қилади. Пархез: қўл мева, совуқ аччиқва шўр нарсалар батамом тузалгунча ейилмайди.
- Карам баргининг гўшт қиймалагичдан ўтказиб, суви билан оғриган жойга қўйиб, боғланади. 2-4 соат тургач олиб, ўша жойга анжир барги 24 соатга боғлаб қўйилади. Шу муолажани 4-5 марта такрорлаш лозим. Тузларни олхўри суви эритиб, дардан фориғ этади.
- Абу Али ибн Сино бел оғриганда шолғомни гўшт билан қайнатиб пиширишни ва эзиб, иссиқлигида белга қўйиб боғлаш билан қиздириш шифо бўлишини айтган.
- Ялпизнинг қуритилган баргини янчиб, кунига 7-8 г дан сув билан ичилса бел оғриғига шифодир.
- Бўймадарон, маврак ва газандадан 100 г дан олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига, 3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
- Абу Али ибн Сино бўймадароннинг ер устки қисми, айниқса гулидан тайёрланган қайнатмадан қайтиши қийин бўлган шишларда, эт узулганда, радикулит, бел оғриғи, бод касалида фойдаланган. Бунинг учун ажраган жойга бўймадарон қайнатмасига матони хўллаб боғлашни, бу усулни кунига бир неча марта такрорлаб туришни тавсия этган. Шу ўсимликдан ванна қилиш йўили билан хам унумли фойдаланиш мумкин. Бундай гиёхнинг ер усти қисми гули билан олиб қайнатилади, ранги чойга ўхшаши билан ваннага қуйиб, бадан чидайдиган хароратда 20-25 дақиқа ўтириш тавсия этилади. Бу усул бир неча кун такрорланиши мумкин.
- Бадан лат еганда, суяклар синганда ва умуман мушаклар, бўғимлар ва суяклар касалланиб қолганда мўмиёни асалга аралаштириб, 1 қисми оғриган жойга суртилса, 1 қисми мошдек қилиб ичиб турилади. Бу усул бел оғриғида яхши фойда қилади.
- Ёнғоқ, товуқ, ўрдак ёғларига қор қўшиб, паст оловда аралаштирилади сўнг шиша идишга солиб қўйилади. Бел оғриганда оловга тутиб, шу малхам суртилади, дархол яхши бўлган ўша жой иссиқ тутилади.
- Шовул илдизидан 1 ош қошиғи устига 1,5 стакан сув қуйиб, 15 дақиқа қайнатиб, 2 соат ўраб, дамлаб қўйилади. Кунига 3 маҳал бел оғриганда рематизмда 2 ош қошиқдан овқатдан олдин ичилади.
- Абу Али ибн Сино қора терак куртагига узум сиркасидан қўшиб, тайёрланган аралашмани бел оғриганда, бод касалида оғриган жойга малҳам сифатида ишлатган.
- Ялпиз қадим замонлардан бери ош кўк, зиравор сифатида ишлатилади. Абу Али ибн Сино ялпизли суртмадан шиш ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида фойдаланиб келган. Ялпизли суртма тайёрлаш учун унинг гулидан 200 г олиб, шиша идишга солинади, устига 400 г зайтун ёғи қўшилади. Шиша оғзи оқ мум билан яхшилаб беркитилади ва 40 кун қуёшга қўйилади. Бел оғриган жойга суртиб қўйилса оғриқ тез қайтади.
- Саримсоқнинг 2 бўлакчасини қирқиб, пиёладаги сувда эритилган иссиқ сиркага 5 дақиқа солиб қўйилади. Қалин пайпоқни иссиқ сувда хўлла, сиқиб ташлаб сиркада турган саримсоқ бўлаксаларини 1 чой қошиқ асал билан яхшилаб аралаштириб, пайпоқ ичига солинади ва у оғриган жойларга 1 неча дақиқа давомида қўйилади. Бу усул 1 неча кун давом эттирилади.
- Узум сиркасидан 1 чой қошиқ, асалдан 1 чой қошиқ, чой қошиқнинг 4/1 қисми хажмида саримсоқ шарбати ва ярим стакан иссиқ сувдан дори тайёрлаб, хар куни ухлаш олдидан ичиб турилса, мушаклар ором олади. Бел оғриғи ва бод касали бархам топади.
- Бел оғриганда соғ тупроқдан (тепаликларда, жарликларда бўлади) олиб, унга олма сиркасидан қўшиб, яхшилаб аралаштирилади ва матога солиб, оғриган жойга кечқурун қўйилади. Бемор шу кунлари 1 ҳафта мобайнида қавоқ уруғидан дамланган чой ичиб туриши керак (табиб Ванга тавсияси).
- Ханталнинг қуруғидан 100 г олиб, унга 200 г ош тузи ва 100 г тоза керасин қўшиб, қаймоқ холига келтириб, кечқурун ётиш олдидан оғриган жойга едириб суртилади.
- Дарахт пўкагидан 4 г ни янчиб, элакдан ўтказиб, асал билан қориштириб ичилади.
Боболаримиздан Юсуфий ибн Мухаммад ибн Юсуф ат-табиб
ал-Харавий ўзиниг наёб китобида бел оғриғига
қуйдаги давони буюрган.матинни сўзма-сўз
келтириб ўтаман;
ВАЖАЪ ал-ЗАХР, яни бел оғриғи балғамдан бўлса, белгиси;
силаганда совуқ бўлиши, харакат қилишдан
наф топиш .
Оғир юк кўтаришдан
бўлса, белгиси юқоридаги сабаб.
Бел оғриғи балғамдан
экани аён бўлса,
Касалга унинг сургисини
беришин керак.
Оғир юк кўтаришдан
бўлса ,
Гул ёғини суркашни фойда, деб бил!
ВАЖАЪ ал-МАФОСИЛ, яъни бўғимлар оғриғи. Қондан ва сафродан
бўлса, белгиси: оғриётган жойнинг қизил
ва сариқлиги, балғам ва савдодан бўлса,
белгиси: оғриётган жойнинг оқлиги ва
қоралиги.
Белингни оғриғи қондан
бўлганда,
Қон олдириш йўли билан
баданингдан қонни чиқар.
Агар бу иллатнинг
сабаби бошқа хилт бўлса,
(Баданингни) тозалаш
учун дарахт пўкагини қидир!
Бўғин оғриғи хох моддий, хох муфрад, хох
мураккаб бўлсин, дарахт пўкаги истеъмол
қилинади: тоза санои маккий-5 мисқол, дунё
нулуфарининг гули, қизилгул, сунбул
соч, арпабодиён, чала туюлган сачратқи
уруғининг хар биридан 2 мисқолдан, чала
туюлган совринжондан 1,5 мисқол сапистондан
30 дона (олиб) хаммасини 1 коса (сувнинг)
ярмидан оз қолгунча қайнатилади ва тозаланади.
(сўнг) Шу сувда 16 мисқол ширхиштни
эритиб, тозалаб, 1 мисқол дарахт пўкагини
қил элакдан ўтказиб қўшилади. Ярим қайноқ
холда ичилади. Чала туйилган нўхот, жўжа
товуқ, пўсти туширилган мош, хўл кашнучдан
овқат ейилади.
Шундан сўнг Китобда. бошқа нусхаларда учрамайдиган
қуйидаги рецепт лар келтиради.;”Дарахт
пўкагини истемол қилишнинг бошқа йўли;
оқ пукакни қил элакдан ўтказиб,бир
мисқол гунафша шарбати билан қўшиб,
соққачалар қилинади.у шарбатга юмалатиб,
сахар вақтида ютилади.
Орадан икки соат
ўтгач, агар (бўғим оғриғи) сафродан бўлса,
саноий Маккий (бу энг асосийси) сариқ
халилининг пўсти –хар биридан 5 дирамдан
чала туйилган сачратқи уруғи, нулфар
гули, зирк, гулхайри ва чала туйлган савринжоннинг
хар биридан бир мисқолдан, тамархиндий
ва бухоро олхорисининг хар биридан ўн
мисқолдан (олиб), хаммасини ўттиз сирсувда
етти сирга яқин қолгунча қайнатилади
ва тозаланади. Сўнг шу сувда икки ярим
сир ширхиштни эритиб, тозалаб, ярим қайноқ
холда ичилади.
Балғамдан бўлганда: санои маккий (бу
энг асосийси)-7 дирамм, анжир 5 дона, чала
туйилагн турбуд -4 дирамм, ит узум ва чала
туйилган савринжонларнинг хар биридан
2 дираммдан (олиб), хаммаси қайнатилади.
Сўнг шу сувда 10 мисқол асалли гулқандини
эритиб, ярим қайноқ холда ичилади.
Савдодан бўлганда:
санои маккий (бу энг асосийси),
Қобул халиласи, латтага боғланган
девпечак – хар биридан 5 дирамм
дан, уруғидан тозаланган майиздан
10 дирамм, Рум райҳони, сумбул соч ёки лимон
исли райхон, шох тара ва чала савринжоннинг
хар биридан 10 дираммдан, Бухоро олхўриси,
жилонжийда ва сапистон олхўрисидан 15
дона (олиб), қайнатилади ва тозаланади.
Сўнг фулус мағзини ўша сувда ивитиб,
тозалаб, 2 дирамм бодом ёғи қўшилади ва
ярим қайноқ холида истеъмол қилинади.
Софин маъноси
“Варам ар -Раҳим” (боби)да баён
қилинди.
ЯНА ЧАНОҚ СОН ОҒРИҒИНИНГ ДАВОСИ. Агар балғамдан
бўлса: силаганда совуқлиги, чаноқ соннинг
оғирлиги, тунда оғриқнинг кўпайиши, балғам
ғалабасининг бошқа белгиларининг
бўлиши билан бирга кундузи оғриқнинг
камайиши.
Эй чаноқ сон оғриғи балғамингдан аён
бўлса,
Аҳволинг чаноқ сон оғриғидан
ўзгача бўлса,
Дарахт пўкаги билан кучайтирилган
кичик арофул,
Сен учун фойда бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар:
Саломатлк энциклопедияси
Н.Ўлжабоева “Ҳалқ табобати
хазинасидан жавохирлар”
А.Н.Саттаров “Дард кўп-давоси ундан
кўп”
А.Н.Саттаров,Т.Р.Абдурахманов “Дардинга
давоман”
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад
ўғли
“МАЛҲАМ”ҳалқ табобат
маркази рахбари, ҳалқ табиби
Подписаться на:
Сообщения (Atom)