вторник, 11 июня 2013 г.

Washington Post ва Guardian АҚШнинг махфий кузатув дастури ҳақида билдирган ўз манбаси исмини ошкор қилди

  Американинг The Washington Post ва Буюк Британиянинг The Guardian газеталари Америка махсус хизматлари интернет ва телефон алоқаси орқали фуқароларни кузатиши ҳақидаги маълумотларни тақдим ўз манбасининг исмини ошкор қилди. Бу Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг 29 ёшли собиқ ходими Эдвард Сноуден (Edward Snowden) бўлиб чиққан.
Ўз вақтида МРБнинг техник хизматларида фаолият олиб борган бу шахс исми ошкор этилишига ўзи рухсат берган.
The Washington Post’нинг 9 июнь, якшанба куни ёзишича, Сноуден Америка миллий хавфсизлик агентлиги (NSA) фойдаланаётган, фуқароларни кузатиш бўйича махфий дастур ҳақидаги маълумотларни газеталарга тақдим этишга нима сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берган. Унинг сўзларига кўра, Сноуден ҳеч нарсада айби йўқ одамларни мунтазам кузатув остида бўлишларини қоралайди, шунингдек, ҳукуматни одамларни қўрқитмасликка чақирмоқчи бўлган.
Сноуденнинг тахминича, у махфий кузатув дастури ҳақидаги маълумотларни тақдим этганидан сўнг, улар жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинади. Бундан ташқари, у энди одамлар суд орқали ўзларининг шахсий даҳлсизлик ҳуқуқлари талаб қилиб чиқишларига умид қилмоқда.
Ҳозирда Сноуден Гонгконгда бўлиб турибди. У, «сўз эркинлигига ишонадиган» ҳар қандай мамлакатдан сиёсий бошпана сўрашни режалаштирмоқда.
Нашрларнинг ахборот манбаси эълон қилинишидан аввал, 8 июнь куни, NSA ушбу махфий маълумот чиқиб кетиши сабабларини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари ўктазилишини талаб қилган эди. Бу ҳақдаги тегишли талабнома АҚШ Адлия вазирлигига жўнатилган.
NSA директори Жеймс Клэппер махсус баёнот билан The Washington Post ва The Guardian ёзган махфий PRISM дастури борлигини тан олган, бироқ, ушбу дастур қонуний асосларда ва АҚШ Конгрессининг санкциялари бўйича иш кўришини маълум қилган эди. Бундан ташқари, Клэппер дастур Америка фуқаролари эмас, балки АҚШдан ташқаридаги хорижликлар тўғрисидаги маълумотларни тўплашини қўшимча қилган.
Америка махсус хизматлари жаҳоннинг етакчи интернет-компаниялари серверларига тўғридан-тўғри кира олиши ҳақида 6 июнь куни The Washington Post газетаси ёзиб чиққанди. Газета материалларида Microsoft, Yahoo, Google, Facebook, PalTalk, AOL, Skype, YouTube ва Apple каби компаниялар эслаб ўтилган. Нашр маълумотларига кўра, махсус хизмат вакиллари ушбу компанияларнинг серверларидан ўзлари учун қизиқ бўлган исталган маълумотни, жумладан, шахсий ёзишмаларни ҳам кўчириб олишади.
Тилга олинган компанияларнинг бир қаторлари ушбу маълумотларни рад этиб, улар фақатгина суднинг қарорига кўра фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни ҳукуматга тақдим этишларини маълум қилишган.
Бундан ҳам аввалроқ The Guardian нашри АҚШнинг етакчи мобил алоқа операторларидан бири – Verizon компанияси, суднинг қандайдир сирли кўрсатмасига асосан, ўз мижозларининг телефон сўзлашувлари тўғрисидаги маълумотларни NSA’га бериб туришини ёзган эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий