
Алтай Абибуллаевнинг таъкидлашича, олий даражада бўлиб ўтадиган музокараларда аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши жараёнлари, шунингдек, иқтисодий-сиёсий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Расмий вакилнинг қўшимча қилишича, томонлар, шунингдек, Марказий Осиёдаги хавфсизлик ҳолати ва масалаларини ҳам муҳокама қилишади. Абибуллаевнинг қайд этишича, музокаралар давомида икки томонлама ва ҳукуматлараро бир қатор муҳим келишувлар имзоланиши режалаштирилган.
UzDaily.Uz’нинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Назарбоев Тошкентдаги Қозоғистон элчихонасининг янги биноси ва Абай ҳайкали расмий очилишида иштирок этади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий