четверг, 20 июня 2013 г.

Келеслик аёл 15 млн.лик ноқонуний парфюмерия билан қўлга тушди

parfyumТошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда фуқаро Қ.Абдуллаев бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина кўрикдан ўтказилганда...


Автомобиль салони ҳамда юкхонасида божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаро М.Усмановага тегишли 4 500 донадан ортиқ парфюмерия маҳсулотлари ноқонуний тарзда олиб кетилаётганлиги аниқланди.


Муқаддам айланма йўллар орқали олиб кирилган, табиий-ки, тегишли ҳужжатлари ҳам бўлмаган мазкур атторлик молларининг умумий қиймати 6 млн. сўмни ташкил қилар экан.

Шунингдек. пойтахтлик божхоначилар томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Чилонзор туманида фуқаро Н.Маҳмеджонованинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида кўздан кечирилганда, бу ерда қиймати 10,6 млн сўмлик 27 турдаги салкам 3 минг дона парфюмерия воситалари ноқонуний равишда сақланаётганлиги фош қилинди.

“Келес” темир йўл божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” йўналишидаги поезд йўловчиси фуқаро Д.Нурмухамедовнинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, унда божхона баённомасида ва оғзаки сўров пайтида маълум қилмасдан туриб, салкам 21 млн. сўмлик турли озиқ овқат маҳсулотлари ва турли товар-моддий бойликлари, шу жумладан, қиймати салкам 15 млн сўмлик 270 дона парфюмерия воситалари борлиги маълум бўлди.


Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматидан хабар беришларича 2013 йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган салкам 700 та қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 5 млрд. сўмлик 3,5 млн. донадан ортиқ косметика ва парфюмерия воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.










Комментариев нет:

Отправить комментарий