IKEA асосчиси 40 йил давомида солиқлардан қочиб яшади
87 ёшли IKEA компанияси
асосчиси Ингвар Кампрад Швейцарияда ўтказилган 40 йил хаётидан кейин она
ватани Швецияга қайтишга қарор қилди.
Бир пайтлар ватанини тарк этишга
уни жуда баланд солиқлар мажбур қилган эди. Салкам ярим аср давомида
бизнесмен етарлича маблағ йиғди ва энди уни давлат билан бўлишишга
тайёр.
Миллиардер ватанига қайтишган рафиқаси
Маргарета Стеннертнинг ўлимидан икки йил ўтгач қарор қилди. Энди у
даромад солиғини тўлашга мажбур ҳисобланади. Бироқ у қочиб кетган
"ҳашамат" солиғини тўлашига тўғри келмайди – ушбу солиқ 2007 йилда бекор
қилинган.
IKEA компаниясидаги ўз улушини Кампрад
ҳар эҳтимолга қарши ҳорижда рўйҳатга олинган ҳайрия ташкилотлари
ҳисобига ўтказиб қўйган. Кампрад Швецияни 1970 йилларнинг бошида тарк
этган эди. У билан бирга шу йил мамлакатни яна бир скандинавиялик
миллиарлер Tetra Pak компанияси асосчиси Ханс Раузинг ҳам тарк этган.
Кампраддан фарқли ўлароқ АҚШда яшаётган бу бизнесмен ватанига қайтмоқчи
эмас.
IKEA компанияси дунё бўйича мебель ва
уй жиҳозлари сотиш билан шуғулланадиган йирик магазинлар тармоғига эга
компания ҳисобланади. Унга 1943 йилда асос солинган. Айни дамда унинг
"отаси" 52 миллион долларга эга.
Manba: www.darakchi.uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий