Twitter ёзувларни автоматик тарзда таржима қилишни ўрганди
Twitter микроблогининг
веб-талқини Microsoft тегишли Bing технологияси ёрдамида ёзувларни
автоматик тарзда таржима қилишни ўрганди. Ҳозирча янги хизматни барча
фойдаланувчилар ишлата олишмаяпти.
Ҳозирча компания янги функцияни
синовдан ўтказяпти, шу сабабли ҳали бу хақда расмий баёнот ҳам
берилганича йўқ. Шунга қарамай, баъзи фойдаланувчилар ҳозирданоқ ушбу
хизматдан фойдаланиш имконига эгалар. Таъкидлаш жоизки, бир ҳафта олдин
Bing ёрдамида твитларни автоматик таржима қилиш Twitterнинг расмий
Windows Phone иловасига татбиқ этилган эди.
Табиийки, автоматик таржимани бенуқсон
деб бўлмайди. Шундай бўлса ҳам у сизга хабар ёзган одам нима деётганини
қисман англаш имконини беради. Twitterда янги хизматини киритилиши уни
янада кўпмиллатли бўлишига ёрдам беради, фойдаланувчилар бошқа тилда
гаплашадиган машҳур шахсларнинг фикрларини ҳам кузатиб бориш имконига
эга бўладилар.
Manba: www.darakchi.uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий