четверг, 25 июля 2013 г.

Ўзбек делегацияси Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар ўртасидаги муносабатларнинг 40 йиллигини нишонлаш учун Сиэтлга ташриф буюрди

07/17/2013
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Икромбек Бердибеков бошчилигидаги ўзбек делегацияси Сиэтл шаҳар кенгашидаги учрашувларда. (Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар уюшмаси тақдим қилган сурат)
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Икромбек Бердибеков бошчилигидаги ўзбек делегацияси Сиэтл шаҳар кенгашидаги учрашувларда. (Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар уюшмаси тақдим қилган сурат)
Сиэтл шаҳар кенгаши Президенти Салли Кларкка чопон ҳадя қилинмоқда. (Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар уюшмаси тақдим қилган сурат)
Сиэтл шаҳар кенгаши Президенти Салли Кларкка чопон ҳадя қилинмоқда. (Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар уюшмаси тақдим қилган сурат)
23-28 июнь кунлари, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Икромбек Бердибеков бошчилигидаги ўзбек делегацияси Сиэтл ва Тошкент ўртасидаги муносабатларнинг 40 йиллигини нишонлаш мақсадида Вашингтон штатида жойлашган Сиэтл шаҳрига ташриф буюрди.
Делегация аъзолари Сиэтл шаҳар кенгашидаги учрашувларда қатнашиб, Сиэтл шаҳар мэри билан кўришди. Улар, шунингдек, иш ўринлари яратиш, сармоя жалб этиш ҳамда жамоавий ва хусусий ҳамкорликларни йўлга қўйишга оид масалаларни муҳокама қилиш учун Савдо-сотиқни ривожлантириш альянсида бўлди. Ўзбек делегацияси Сиэтл шаҳар Транспорт департаменти ҳамда Парк ва дам олиш масканлари департаментидаги масъул шахслар билан ҳам учрашди.
Ташриф давомида Сиэтл шаҳар кенгаши 24 июнни “Сиэтл-Тошкент куни” дея тантанали эълон қилди, бу ҳақдаги прокламацияни Сиэтл шаҳар мэри ва 9 нафар кенгаш аъзолари имзолади.
Сиэтл ва Тошкент ўртасидаги муносабатларга 1973 йили асос солинган. Шундан буён, икки шаҳар ўртасида маданий, таълимий, профессионал ва бизнес алмашунувлар ҳамда имкониятлар барпо этиш мақсадида юздан ортиқ делегация, сафар ва учрашувлар ташкил қилинди. Сиэтл-Тошкент биродарлашган шаҳарлар уюшмаси раиси Дэн Петерсон бошчилигидаги АҚШ делегацияси шу йил август-сентябрь ойларида Ўзбекистонга ташриф буюради.
Сиэтл Америка Қўшма Штатлари шимоли-ғарбидаги уч ярим миллион аҳоли яшайдиган ҳудуднинг маркази бўлиб, у бизнес, маданият ва таълим бўйича етакчи шаҳарлардан бири сифатида тан олинган.
Ўзбек делегацияси Сиэтл шаҳар мэри, ж-б Майк МакГинн, билан кўришмоқда. (Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар уюшмаси тақдим қилган сурат)
Ўзбек делегацияси Сиэтл шаҳар мэри, ж-б Майк МакГинн, билан кўришмоқда. (Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар уюшмаси тақдим қилган сурат)

Манба:  http://uzbek.uzbekistan.usembassy.gov/071713pr_uz.html

Комментариев нет:

Отправить комментарий