Қирғизистонлик чегарачилар томонидан ўққа тутилган ўзбекистонлик
чегарачиларнинг иккинчиси операция вақтида ҳушига келмай ҳаётдан кўз
юмган. Бу ҳақда, чегарачи оғир аҳволда етказилган Наманган вилояти Уйчи
туманидаги шифохона вакиллари Podrobno.Uz интернет-нашрига маълум қилишган.
«Чегарачи Жўраев Турғун Эркинович бизга оғир аҳволда, кўкрак соҳасидаги жиддий яраланиш билан етказилди. Биз қўлимиздан келган барча чораларни ишга солдик, бироқ, афсуски, ярадорни қутқариб қолиш имкони бўлмади – Жўраевнинг жароҳатлари ҳаддан ташқари оғир бўлиб чиқди», – дейди Наманган вилояти тез тиббий ёрдам маркази бош жарроҳи Толибжон Мадумаров.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни эрталаб Қирғизистон чегарачилари томонидан хизмат вазифасини бажараётган Ўзбекистон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси – Равшан Толипов ўлдирилган эди.
Podrobno.Uz’нинг ёзишича, 9:30лар атрофида Р. Толипов ва Т. Жўраев Наманган вилояти Янгиқўрғон ҳудудига 300 метр кириб борган қуролланган қирғизистонликлар гуруҳини аниқлаган. Кейинчалик аниқланишича, чегара бузувчилар Қирғизистоннинг «Дерес» чегара пунктида хизмат қилувчи қирғизистонлик ҳарбийлар бўлган.
Айни вақтда, низо келиб чиқишидан қочиш мақсадида, Ўзбекистон чегарачилари чегара бузувчиларга уларнинг бошқа мамлакат ҳудудида эканликларини ва ҳудудни тезда тарк этишлари кераклиги ҳақида огоҳлантиришган. Бунга жавобан, Қирғизистон чегарачилар огоҳлантирмасдан ўзбекистонликларга қарата ўқотар қуролдан ўт очишган.
Жароҳатлар натижасида Р. Толипов воқеа жойида ҳалок бўлган, Т. Жўраев эса кўп ўтмай шифохонада вафот этди.
Манба: www.kun.uz

Комментариев нет:
Отправить комментарий