Ҳужжат топширган абитуриентлар сони 28 мингдан ошди
Бугунги кунга келиб республикамиз олий ўқув юртларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 28 807 кишини ташкил қилди.
Бу хақда Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази хабар беради.
Ҳужжатларни
қабул қилиш 20 июндан бошланган бўлса, бугунги кунга келиб энг кўп
абитуриентлар Термиз давлат университетига ўз ҳужжатларини топширган,
уларнинг сони 3007 нафарни ташкил қилган.
Пойтахт ОЎЮ орасида Тошкент Давлат
педагогика университети пешқадамлик қилмоқда, бу ерга ҳужжат топширган
абитуриентлар сони 1 026 нафарни ташқил қилмоқда.
Ҳужжатларни қабул қилиш ишлари 20 июлга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йилида
бакалаврга 56 607 киши қабул қилинади. Шундан давлат гранти асосида –
19 120 ва тўлов – контракт асосида 37 787 киши ўқишга қабул қилинади.
Manba: www.darakchi.uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий