четверг, 25 июля 2013 г.

Бахтиёр Ғуломов АҚШда элчилик миссиясини бошлади

Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси Бахтиёр Ғуломов 18 июль куни Барак Обамага ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда, Оқ уй матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» интернет-нашри хабар бермоқда.
Ушбу тайинланувга қадар, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, 49 ёшли Бахтиёр Ғуломов 2010 йилдан бери Ўзбекистон Бельгия Қироллигидаги элчиси, шунингдек, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги миссияси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ, 2005-2009 йилларда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси (қароргоҳи Берлинда бўлгани ҳолда, 2007 йилдан Швейцариядаги, 2008 йилдан Швеция ва Чехиядаги элчиси) лавозимида ишлаган.
Бахтиёр Ғуломов Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 1992 йилдан бери ишлаб келади. Иккинчи котиб ва ТИВ бўлим бошлиғи (1992-1995), Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида иккинчи котиб (1995-1998), ТИВ сиёсий таҳлил ва прогнозлаштириш бошқармасида биринчи котиб лавозимларида меҳнат қилган.
1998-1999 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси бўлган, 2001-2003 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида элчи ўринбосари, 2003-2005 йилларда эса ТИВнинг БМТ ва Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи ва бўлими бошлиғи сифатида ишлаган.
Бунгача Илҳом Неъматов 2010 йил февралидан бери Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида ишлаб келаётган эди.

Манба: www.kun.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий