четверг, 25 июля 2013 г.

«Алоқабанк» Paynet’га рақобатчи тўлов тизимини ишга туширди

 
Июль ойидан «Алоқабанк» ва «Ягона умумреспублика процессинг маркази» билан ҳамкорликда янги тўлов тизими ишга туширилди. Podrobno.Uz интернет-нашрининг қайд этишича, ушбу тўлов тизими Ўзбекистондаги анъанавий – Paynet тизимига рақобатчи ҳисобланади.
«E-pos терминаллари» номини олган янги тўлов тизими UZKART пластик карталари эгалари, «Алоқабанк»да смс-билдиришномани ёқтиришлари ва www.uzkart.uz сайтида рўйхатдан ўтишлар керак бўлади. Шундан сўнг фойдаланувчи кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун давомида иш жойидан кетмасдан тўловларни амалга ошириши мумкин бўлади.
Ҳозирча пластик карта эгалари Ucell, Uzmobile мобил алоқа операторларига, шаҳар телефон тармоғи ва Uztelecom интернети учун тўловларни амалга оширишлари мумкин. Яқин вақт ичида эса коммунал хизматлар (электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти) учун ҳам тўловларни киритиш кўзда тутилган.
Podrobno.Uz’нинг қайд этишича, Paynet’дан фарқли ўлароқ, «E-pos терминаллари»да фойдаланувчи хизмати ҳақи (комиссион тўловлар) олинмайди ва тўланган пул тўлиқ абонент ихтиёрига тушади. Ушбу амалиёт янги тўлов тизими томонидан қачонгача давом эттирилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Қайд этиш жоиз, «E-pos терминаллари»дан ташқари Ўзбекистон электрон тўловлар бозорида Click мобил-банкинг тизими ҳам мавжуд. Унда фойдаланувчи мобил телефон (USSD/SMS-портал ёрдамида) ёки Интернет орқали мобил операторлар, интернет провайдерлар хизмати учун тўлашлари, бошқа жисмоний шахслар, савдо-хизмат кўрсатиш корхоналари (супермаркетлар, ресторан ва кинотеатрлар)нинг ҳисоб рақамларига пул ўтказишлари, интернет дўконларда ўз ҳисоб рақамлари орқали харидларни амалга оширишлари мумкин. Бунда мобил телефон фойдаланувчининг депозит ҳисоб рақами ёки пластик картаси ҳисоб-рақамига боғланади.

Manba: www.kun.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий