четверг, 25 июля 2013 г.

Посол Крол ежегодно проводит ужин ифтар

07/22/2013
Ambassador Krol hosts annual iftar dinner. (U.S. Embassy photo)
Посол Крол ежегодно проводит ужин ифтар. (Фото Посольства США)

18 июля Посол Крол состоялась в его резиденции в третий год подряд традиционный ужин ифтар разорвать поститься во время Рамадана. Его гости в этом году вошли государственные и религиозные деятели, малазийский и индонезийский послы, также присоединился почетный гость, посещение заместителем помощника госсекретаря по демократии, правам человека и труду Джейн Циммерман, на этом мероприятии.

В своем кратком выступлении к присутствующим, Посол подчеркнул Рамадан послание президента Обамы, и подчеркнул, что «все наши народы разделяют общий интерес в продвижении религиозной толерантности, стабильности и процветания в нашей стране и в мире. Как мы разговляться вместе сегодня вечером мы должны подумать о величии Бога и учение Пророка, которые поощряют всех людей жить в мире и
согласии ».

Ambassador Krol Hosts Annual Iftar Dinner

07/22/2013
Ambassador Krol hosts annual iftar dinner. (U.S. Embassy photo)
Ambassador Krol hosts annual iftar dinner. (U.S. Embassy photo)
On July 18, Ambassador Krol hosted at his residence for a third consecutive year a traditional Iftar dinner to break the fast during Ramadan. His guests this year included government and religious officials, the Malaysian and Indonesian ambassadors, also joined the guest of honor, visiting Deputy Assistant Secretary of State for Democracy, Human Rights, and Labor Jane Zimmerman, at the event.
In his brief remarks to those in attendance, the Ambassador highlighted President Obama’s Ramadan message and stressed that “all our peoples share a common interest in promoting religious tolerance, stability, and prosperity in our countries and in the world. As we break the fast together tonight we should reflect on the greatness of God and the teachings of the Prophet that encourage all people to live in peace and harmony.”

Манба: http://uzbekistan.usembassy.gov/072213en.html

Ўзбек делегацияси Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар ўртасидаги муносабатларнинг 40 йиллигини нишонлаш учун Сиэтлга ташриф буюрди

07/17/2013
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Икромбек Бердибеков бошчилигидаги ўзбек делегацияси Сиэтл шаҳар кенгашидаги учрашувларда. (Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар уюшмаси тақдим қилган сурат)
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Икромбек Бердибеков бошчилигидаги ўзбек делегацияси Сиэтл шаҳар кенгашидаги учрашувларда. (Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар уюшмаси тақдим қилган сурат)
Сиэтл шаҳар кенгаши Президенти Салли Кларкка чопон ҳадя қилинмоқда. (Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар уюшмаси тақдим қилган сурат)
Сиэтл шаҳар кенгаши Президенти Салли Кларкка чопон ҳадя қилинмоқда. (Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар уюшмаси тақдим қилган сурат)
23-28 июнь кунлари, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Икромбек Бердибеков бошчилигидаги ўзбек делегацияси Сиэтл ва Тошкент ўртасидаги муносабатларнинг 40 йиллигини нишонлаш мақсадида Вашингтон штатида жойлашган Сиэтл шаҳрига ташриф буюрди.
Делегация аъзолари Сиэтл шаҳар кенгашидаги учрашувларда қатнашиб, Сиэтл шаҳар мэри билан кўришди. Улар, шунингдек, иш ўринлари яратиш, сармоя жалб этиш ҳамда жамоавий ва хусусий ҳамкорликларни йўлга қўйишга оид масалаларни муҳокама қилиш учун Савдо-сотиқни ривожлантириш альянсида бўлди. Ўзбек делегацияси Сиэтл шаҳар Транспорт департаменти ҳамда Парк ва дам олиш масканлари департаментидаги масъул шахслар билан ҳам учрашди.
Ташриф давомида Сиэтл шаҳар кенгаши 24 июнни “Сиэтл-Тошкент куни” дея тантанали эълон қилди, бу ҳақдаги прокламацияни Сиэтл шаҳар мэри ва 9 нафар кенгаш аъзолари имзолади.
Сиэтл ва Тошкент ўртасидаги муносабатларга 1973 йили асос солинган. Шундан буён, икки шаҳар ўртасида маданий, таълимий, профессионал ва бизнес алмашунувлар ҳамда имкониятлар барпо этиш мақсадида юздан ортиқ делегация, сафар ва учрашувлар ташкил қилинди. Сиэтл-Тошкент биродарлашган шаҳарлар уюшмаси раиси Дэн Петерсон бошчилигидаги АҚШ делегацияси шу йил август-сентябрь ойларида Ўзбекистонга ташриф буюради.
Сиэтл Америка Қўшма Штатлари шимоли-ғарбидаги уч ярим миллион аҳоли яшайдиган ҳудуднинг маркази бўлиб, у бизнес, маданият ва таълим бўйича етакчи шаҳарлардан бири сифатида тан олинган.
Ўзбек делегацияси Сиэтл шаҳар мэри, ж-б Майк МакГинн, билан кўришмоқда. (Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар уюшмаси тақдим қилган сурат)
Ўзбек делегацияси Сиэтл шаҳар мэри, ж-б Майк МакГинн, билан кўришмоқда. (Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар уюшмаси тақдим қилган сурат)

Манба:  http://uzbek.uzbekistan.usembassy.gov/071713pr_uz.html

АҚШ элчиси Жорж Крол Смитсон музейи китобларини Ўзбекистон Миллий кутубхонасига совға қилди

07/15/2013
Элчи Жорж Крол Миллий кутубхонада меҳмонлар китобига дастхат қолдирмоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)
Элчи Жорж Крол Миллий кутубхонада меҳмонлар китобига дастхат қолдирмоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)
Тақдим қилинган материаллардан намуналар. (АҚШ элчихонаси сурати)
Тақдим қилинган материаллардан намуналар. (АҚШ элчихонаси сурати)
5 июль куни АҚШ элчиси Жорж Крол 200 та инглиз тилидаги китобни янги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига совға қилди. Кутубхонада уни директор ўринбосари Алишер Ишматов кутиб олди. Тақдимот маросими кутубхонанинг чет тиллар бўлимида ўтказилиб, унда 50 нафар инглиз тилини ўрганаётган талаба ва Миллий кутубхона ходимлари иштирок этди. Китоблар АҚШ элчихонасига Вашингтонда (К.О.) жойлашган Смитсон музейи томонидан Ўзбекистондаги кутубхоналарга тарқатиш учун АҚШ элчихонасига ҳадя қилинган.
Элчи Крол талабалар ва кутубхона ходимларига АҚШ Конгресси кутубхонаси тарихи ҳақида сўзлаб берди. Китоблардан ташқари, элчихона кутубхона фойдаланувчиларига Тошкентдаги Инсон ҳуқуқлари миллий маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилинган АҚШ Конституцияси ва Мустақиллик Декларациясини ҳам совға қилди. Учрашув чоғида элчи Крол талабаларнинг кутубхоналар, интернет ва бошқа мавзуларга доир саволларига жавоб берди.
Тақдимот маросимидан сўнг, элчи Крол Миллий кутубхонани, жумладан, эски қўлёзмалар хонаси ва яқинда ишга туширилган Симпозиумлар залини кўздан кечирди. У Миллий кутубхонага таклиф этгани, талаба ва ходимлар билан суҳбатлашишга имконият яратгани учун директор ўринбосари Ишматовга миннатдорлик изҳор қилди.
Тақдим қилинган материаллардан намуналар. (АҚШ элчихонаси сурати)
Тақдим қилинган материаллардан намуналар. (АҚШ элчихонаси сурати)

Манба: http://uzbek.uzbekistan.usembassy.gov/071513pr_uz.html

Бахтиёр Ғуломов АҚШда элчилик миссиясини бошлади

Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси Бахтиёр Ғуломов 18 июль куни Барак Обамага ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда, Оқ уй матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» интернет-нашри хабар бермоқда.
Ушбу тайинланувга қадар, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, 49 ёшли Бахтиёр Ғуломов 2010 йилдан бери Ўзбекистон Бельгия Қироллигидаги элчиси, шунингдек, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги миссияси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ, 2005-2009 йилларда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси (қароргоҳи Берлинда бўлгани ҳолда, 2007 йилдан Швейцариядаги, 2008 йилдан Швеция ва Чехиядаги элчиси) лавозимида ишлаган.
Бахтиёр Ғуломов Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 1992 йилдан бери ишлаб келади. Иккинчи котиб ва ТИВ бўлим бошлиғи (1992-1995), Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида иккинчи котиб (1995-1998), ТИВ сиёсий таҳлил ва прогнозлаштириш бошқармасида биринчи котиб лавозимларида меҳнат қилган.
1998-1999 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси бўлган, 2001-2003 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида элчи ўринбосари, 2003-2005 йилларда эса ТИВнинг БМТ ва Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи ва бўлими бошлиғи сифатида ишлаган.
Бунгача Илҳом Неъматов 2010 йил февралидан бери Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида ишлаб келаётган эди.

Манба: www.kun.uz

Косонсойлик фермерни калтаклаган вилоят ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Наманган вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Ўктамжон Эргашевга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда 12uz.com интернет-нашри хабар бермоқда.
Интернет-нашр хабарига кўра, Наманган вилояти прокуратураси вилоят ҳокими биринчи ўринбосари мажлис вақтида «Зафар Муҳаммаджон чорваси» хўжалигининг 47 ёшли раиси Муҳаммаджон Раҳимовни калтаклагани учун жиноий иш қўзғаган.
Вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Ўктамжон Эргашев ўзининг қонунга зид хатти-ҳаракатларини Косонсой тумани ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, шунингдек, «Қишлоқхўжаликкимё» АБнинг Косонсой тумани филиалига ғалла топшириш бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаган тумандаги 43та фермер хўжаликлари раислари гувоҳлигида амалга оширган.
Интернет-нашрнинг қайд этишича, жабрланувчи фермер юз берган ҳодиса юзасидан вилоят прокуратурасига мурожаат қилган, суд-медицина экспертизасида эса Муҳаммаджон Эргашевнинг танасида кўплаб лат ейиш ва ғурралар пайдо бўлганини аниқлаган.
«Ушбу маълумотлар ва вилоят прокуратурасига берилган ариза асосида, вилоят прокуратураси томонидан Ўктамжон Эргашевга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Ўктамжон Эргашев ўз хизмат вазифаларини бажаришда давом этмоқда. Ушбу иш бўйича тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда», – дейилади интернет-нашр хабарида.

Манба: www.kun.uz

Қирғизистонлик чегарачилар ўзбекистонлик ҳамкасбларига қарата ўт очди


Сешанба куни Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидани ўтган чегарасида қонли воқеа юз берган. 12uz.com’нинг республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларга асосланиб тарқатган хабарига кўра, «ҳар доимгидек маст қирғиз чегарачилари воқеа айбдорлари» бўлиб чиқишган.
Интернет-нашр манбаси берган маълумотларга кўра, «тишигача қуролланган» қирғизистонлик ҳарбийлар Ўзбекистон ҳудудига бостириб кириб, Ўзбекистон чегара бўлинмасига қарата асоссиз ўт очган.
«Натижада бир ўзбекистонлик ҳарбий воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчиси эса оғир аҳволда шифохонага жойлаштирилган. Шифокорларнинг баҳолашларича, унинг ҳаётида жиддий хавф остида турибди», – дейди 12uz.com манбаси.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари берилмаган.

Манба: www.kun.uz

Қирғизистонлик чегарачилар ўққа тутган ўзбек чегарачиларидан иккинчиси ҳам вафот этди

Қирғизистонлик чегарачилар томонидан ўққа тутилган ўзбекистонлик чегарачиларнинг иккинчиси операция вақтида ҳушига келмай ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда, чегарачи оғир аҳволда етказилган Наманган вилояти Уйчи туманидаги шифохона вакиллари Podrobno.Uz интернет-нашрига маълум қилишган.
«Чегарачи Жўраев Турғун Эркинович бизга оғир аҳволда, кўкрак соҳасидаги жиддий яраланиш билан етказилди. Биз қўлимиздан келган барча чораларни ишга солдик, бироқ, афсуски, ярадорни қутқариб қолиш имкони бўлмади – Жўраевнинг жароҳатлари ҳаддан ташқари оғир бўлиб чиқди», – дейди Наманган вилояти тез тиббий ёрдам маркази бош жарроҳи Толибжон Мадумаров.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни эрталаб Қирғизистон чегарачилари томонидан хизмат вазифасини бажараётган Ўзбекистон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси – Равшан Толипов ўлдирилган эди.
Podrobno.Uz’нинг ёзишича, 9:30лар атрофида Р. Толипов ва Т. Жўраев Наманган вилояти Янгиқўрғон ҳудудига 300 метр кириб борган қуролланган қирғизистонликлар гуруҳини аниқлаган. Кейинчалик аниқланишича, чегара бузувчилар Қирғизистоннинг «Дерес» чегара пунктида хизмат қилувчи қирғизистонлик ҳарбийлар бўлган.
Айни вақтда, низо келиб чиқишидан қочиш мақсадида, Ўзбекистон чегарачилари чегара бузувчиларга уларнинг бошқа мамлакат ҳудудида эканликларини ва ҳудудни тезда тарк этишлари кераклиги ҳақида огоҳлантиришган. Бунга жавобан, Қирғизистон чегарачилар огоҳлантирмасдан ўзбекистонликларга қарата ўқотар қуролдан ўт очишган.
Жароҳатлар натижасида Р. Толипов воқеа жойида ҳалок бўлган, Т. Жўраев эса кўп ўтмай шифохонада вафот этди.

Манба: www.kun.uz

Қирғизистон ҳалок бўлган ўзбек чегарачилари учун узр сўради


Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудий чегара бошқармалари раҳбарларининг 23 июль куни бўлиб ўтган учрашуви чоғида, Қирғизистон томони чегарада келиб чиққан низо натижасида ҳалок бўлган ўзбекистонлик чегарачилар учун узр сўради. Бу ҳақда Podrobno.Uz интернет-нашри хабар бермоқда.
Икки мамлакат ҳудудий чегара бошқармалари раҳбарлари ўртасидаги учрашув Наманган вилоятиниг Уйчи туманида – 23 июль куни Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон МХХ Давлат чегаралари қўриқлаш қўмитаси ҳарбийларига қарата ўт очган жойда бўлиб ўтди.
Қирғизистон Чегара хизматининг Ўш ва Жалолобод вилоятлари бўйича бўйича ҳудудий бошқармаси бошлиғи, полковник Абдукарим Алимбаев ҳодиса Ўзбекистон ҳудудида содир бўлганига ишонч ҳосил қилгач, қўл остидагилари раҳбарларни чалғитишга уринганликларини қайд этиб, ҳалок бўлган ўзбекистонлик ҳарбийларнинг қариндошлари ва яқинларидан узр сўради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ўзбекистонлик чегарачиларнинг ҳалок бўлиши билан тугаган низо 23 июль куни юз берганди. Ўзбекистон ҳудудига кириб борган қирғизистонлик чегарачилар, уларга қарши чиққан ўзбекистонликлар ҳарбийларнинг огоҳлантиришларига жавобан ўт очишган. Натижада Равшан Толипов тез тиббий ёрдам машинасида, Турғун Жўраев эса операция вақтида ҳушига келмай ҳалок бўлган.
Воқеа жойига етиб келган ҳар иккала мамлакат чегара бошқармалари вакиллари ҳодиса Ўзбекистон ҳудудида содир бўлганига ишонч ҳосил қилишди. Қирғизистон томонига далилий ашёлар – қон излари, гильзалар, шунингдек, воқеа жойида 15 метр узоқликда бўлган гувоҳлар топширилган.
Полковник Алимбаев қурол Ўзбекистон ҳудудида қирғизистонлик ҳарбийлар томонидан асоссиз равишда ишлатилганини ишонч ҳосил қилди. Интернет-нашрнинг қайд этишича, қирғиз чегара бўлинмасига раҳбарлик қилган катта лейтенант Уланбек Телтаев сўроқ вақтида воқеа чегара чизиғи ўтадиган ариқдан бироз берироқда содир бўлганини таъкидлаб, ўз раҳбариятини алдашга ҳаракат қилган.
Катта лейтенант айтган жой кўздан кечирилганда, отишма ва қон излари умуман топилмаган, мутахассислар эса махсус металл изловчи мосламалар ёрдамида ҳам гильзаларни топа билишмаган. Podrobno.Uz’нинг ёзишича, «айнан мана шундай узоқни кўра билмайдиган зобитларнинг ёлғон маълумотлари сабаб, интернетда мудҳиш воқеанинг нотўғри талқинлари» пайдо бўлган.
Ҳалок бўлган ҳарбийлардан бири – Равшан Толипов икки боланинг отаси бўлган. Интернет-нашрнинг қўшимча қилишича, айни вақтда Наманган гарнизони ҳарбий прокуратураси жиноий иш қўзғаган.

Манба: www.kun.uz

«Алоқабанк» Paynet’га рақобатчи тўлов тизимини ишга туширди

 
Июль ойидан «Алоқабанк» ва «Ягона умумреспублика процессинг маркази» билан ҳамкорликда янги тўлов тизими ишга туширилди. Podrobno.Uz интернет-нашрининг қайд этишича, ушбу тўлов тизими Ўзбекистондаги анъанавий – Paynet тизимига рақобатчи ҳисобланади.
«E-pos терминаллари» номини олган янги тўлов тизими UZKART пластик карталари эгалари, «Алоқабанк»да смс-билдиришномани ёқтиришлари ва www.uzkart.uz сайтида рўйхатдан ўтишлар керак бўлади. Шундан сўнг фойдаланувчи кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун давомида иш жойидан кетмасдан тўловларни амалга ошириши мумкин бўлади.
Ҳозирча пластик карта эгалари Ucell, Uzmobile мобил алоқа операторларига, шаҳар телефон тармоғи ва Uztelecom интернети учун тўловларни амалга оширишлари мумкин. Яқин вақт ичида эса коммунал хизматлар (электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти) учун ҳам тўловларни киритиш кўзда тутилган.
Podrobno.Uz’нинг қайд этишича, Paynet’дан фарқли ўлароқ, «E-pos терминаллари»да фойдаланувчи хизмати ҳақи (комиссион тўловлар) олинмайди ва тўланган пул тўлиқ абонент ихтиёрига тушади. Ушбу амалиёт янги тўлов тизими томонидан қачонгача давом эттирилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Қайд этиш жоиз, «E-pos терминаллари»дан ташқари Ўзбекистон электрон тўловлар бозорида Click мобил-банкинг тизими ҳам мавжуд. Унда фойдаланувчи мобил телефон (USSD/SMS-портал ёрдамида) ёки Интернет орқали мобил операторлар, интернет провайдерлар хизмати учун тўлашлари, бошқа жисмоний шахслар, савдо-хизмат кўрсатиш корхоналари (супермаркетлар, ресторан ва кинотеатрлар)нинг ҳисоб рақамларига пул ўтказишлари, интернет дўконларда ўз ҳисоб рақамлари орқали харидларни амалга оширишлари мумкин. Бунда мобил телефон фойдаланувчининг депозит ҳисоб рақами ёки пластик картаси ҳисоб-рақамига боғланади.

Manba: www.kun.uz