среда, 20 ноября 2013 г.

ЕИ Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш учун бир миллиард евро ажратиши мумкин

© flickr.com/ Stuart Chalmers
Европа Иттифоқи Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш ва демократик институтларни ривожлантириш учун бир миллиард еврогача маблағ ажратишга тайёр. Бу ҳақда, «РИА Новости» хабарига кўра, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари билан бўлиб ўтган вазирлик даражасидаги учрашувлардан сўнг, ривожланиш бўйича еврокомиссар Андрис Пиебалгс маълум қилган.
«Яқин етти йил ичида биз хавфсизликни мустаҳкамлаш, демократия ва ҳуқуқ устунлигини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар учун бир миллиард еврогача маблағ ажратишга тайёрмиз. Ҳозирги молиявий чекловлар даврида бу анча катта маблағ. Бироқ биз амалдаги дастурлар бўйича тажрибамиз бор, минтақа эса кўплаб вазифаларни амалга ошириши керак, деб ҳисоблаймиз», – деди Пиебалгс журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, айнан қайси соҳалар молиялаштирилиши Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари билан бўладиган икки томонлама учрашувлар вақтида муҳокама қилинади.Пиебалгснинг баёнотидан сўнг Еврокомиссия томонидан чиқарилган коммюникеда тушунтириш берилишича, маблағлар икки томонлама ҳуқуқ асосида Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга ажратилади. Қозоғистон эса минтақавий ҳамкорлик йўналиши бўйича ёрдам олиши мумкин – бунинг учун ҳам қайд этиб ўтилган маблағдан сармоялар ажратилади.
Маблағлар минтақанинг табиий ресурсларни бошқариш, ижтимоий (жумладан, таълим) ва иқтисодий ривожланиш ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳаракатларига йўналтирилади.

Манба: www.kun.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий