227 нафар ўқитувчи сохта диплом асосида ишлаётгани маълум бўлди
Ўқув муассасаларини малакали
кадрлар билан таъминлаш масаласи ўрганилганда эса 227 нафар ўқитувчи
сохта диплом асосида ишлаётгани, 117 нафар ўқитувчи ўз ихтисослиги
бўйича ўқитмаётгани аниқ бўлди.
Наманган вилоятининг Поп ва Косонсой
туманларидаги таълим муассасаларида сохта диплом асосида ишлаётган 105
нафар ўқитувчига 963,1 миллион сўм, Сурхондарё вилоятида 25 нафар
ўқитувчига 300,7 миллион сўм иш ҳақи тўланган. Томди туманидаги
21-мактаб-интернатда сохта диплом асосида ишлаган бошланғич синф
ўқитувчиси Т.Елмуротовага кейинги икки йил давомида 13,0 миллион сўм,
рус тили ўқитувчиси Л.Бозоровага 12,1 миллион сўм тўланган.
Мазкур ҳолат Ҳисоб палатаси ва Молия
вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси республика ҳамда маҳаллий
бюджетлардан маблағ билан таъминланадиган объектларни текширувдан
ўтказган пайтда аниқ бўлди.
Манба: www.darakchi.uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий