четверг, 21 ноября 2013 г.

АҚШ ҳукумати Ўзбекистон чегара хавфсизлиги хизматини қўллаб-қувватламоқда

20 ноябрь куни элчи Жорж Крол ва АҚШ Транспорт қўмондонлиги қўмондони Уильям Фрейзер III (Ўзбекистон ҳукумати вакиллари) билан биргаликда Ўзбекистонни Афғонистон билан боғловчи “Дўстлик” кўпригида ўрнатилган темир йўл сканерининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Мазкур очилиш маросими Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасидан ўтадиган юкларни текшириш ва сканердан ўтказиш мақсадида унинг техник имкониятларини ошириш учун икки йил давомида амалга оширилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми саналади. АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги сканер билан таъминлаган бўлса, АҚШ Давлат департаменти ушбу воситадан амалда фойдаланадиган Давлат божхона қўмитаси ходимларига сканерда кўринган тасвирларни таҳлил қилиш бўйича машғулотлар ўтказади. Худди шундай чегара хавфсизлиги ва транзит инфратузилмасини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббус доирасида, 2014 йили Ўзбекистон АҚШ молия билан таъминлайдиган яна бир темир йўл сканерини Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида жойлашган “Каракалпакия” номли божхона пунктида ўрнатади.  


Эҳтиром ила,
АҚШ Элчихонаси матбуот хизмати

Комментариев нет:

Отправить комментарий