вторник, 1 октября 2013 г.

Нукус: Ало, пахтадан қочиш устамасини тўлаб қўйинг

Нукус педагогик коллежининг икки ўқувчиси пахта теримидан қолишгани ҳақи учун 270 минг сўмдан тўлашди, энди эса уларга тағин 30 минг устама тўлашлари кераклигини айтиб қўнғироқ қилишмоқда.

Ҳар бир ўқувчи, уларнинг сўзларига кўра, коллеждаги ўз кураторларига 270 минг сўм (100 АҚШ доллари)дан берган.

Мажбурий пахта теримидан қолишнинг дастлабки нархи, уларнинг сўзларига кўра шунча бўлган. Бироқ, маълум бўлишича тарифлар ошган.

Эндиликда, қизларнинг айтишича, уларнинг куратори уларнинг уйларига телефон қилиб коллежга тағин 30 мингдан олиб келишлари кераклигини айтмоқда. Янги ставка, маълум
Бу ҳали ҳолва, Нукус давлат университетида нархлар 600-700 мингга кўтарилган, ўқув муассасанинг мақоми қанча баланд бўлса, "тариф" ҳам шунча юқори"
Нукус педколлежи талабалари
бўлишича, 300 мингга кўтарилган.

Қизлар, пахтага бориш ўрнига пул беришни афзал билган ёлғиз улар эмасликларини айтишади.

Гуруҳларида, уларнинг сўзларига кўра, 30 одам ўқийди, пахтага эса фақат 10 таси чиқмоқда, қолганлар эса пул эвазига бундан озод этилишган.

Журналистнинг: ҳамма пулни гуруҳ кураторининг ўзи олиб қоладими? деган саволига - улар кулиб, куратор коллеж директори ёки яна кимлар биландир бўлишса керак, дея тахмин қилишади.

“Бу ҳали ҳолва, - қўшимча қилади қизлар, - Нукус давлат университетида нархлар 600-700 мингга кўтарилган, ўқув муассасанинг мақоми қанча баланд бўлса, "тариф" ҳам шунча юқори.

Сентябрнинг бошида Ўзбекистон таркибига кирувчи Қорақалпоғистон республикасида, пахта териш мавсуми бошланди, одатдагидек кўплаб талаба ва ўқувчилар, 2-3 ойга ўқишни унутиб пахта теримига кетишади.

Айни пайтда, пахта теримчиларини жойлаштириш учун мўлжалланган шароитлар жуда расво.

Элементар яшаш шароитлари йўқ, талабалар яшайдиган хоналар, одатда совуқ, иситилмайди, айни пайтда ҳаммаси учун талабаларнинг ўзлари тўлашларига тўғри келади: чироқ, газ, сув ва талабанинг овқати ҳам ночор – одатда қайнатилган макарон.

Нукусдаги оилалар, уларнинг фарзандлари пахтадан хамиша соғлиқларини йўқотган, шамоллаган, ошқозон касаллликларига учраган ҳолда қайтишади, уларни даволашга анча вақт ва пул кетади.

Пора бериб, болани уйда қолдир.

Uznews.net

Комментариев нет:

Отправить комментарий