вторник, 29 октября 2013 г.

«Камолот» ЁИҲ ўз матбуот котиблари ва журналистлари учун медиа-тренинг ўтказди

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда 29 октябрь – 1 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Камолот» ёшлар оромгоҳида медиа-тренинг ташкил этади. Бу ҳақда ташкилотнинг Kun.Uz таҳририятига келиб тушган пресс-релизида маълумот берилган.
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбир «Камолот» ЁИҲ тизимларидаги матбуот хизмати ва муассислигидаги оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда ёш журналистлар учун мўлжалланган.
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати муассислигида «Туркистон», «Молодёжь Узбекистана» газеталари, «Ёш куч» журнали, «Бунёдкор» телеклуби ҳамда www.kamolot.uz веб сайтлар фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, «Ёшлик», «Синфдош», «Гулхан», «Ғунча» журналлари ҳамда «Тонг юлдузи», «Класс» газеталари Ҳаракатнинг ҳаммуассиликдаги нашрлари ҳисобланади.
Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик ёшларнинг «Фонд Форум» ҳомийлигида ташкилоти – «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази ҳам ҳар йили анъанавий тарзда медиа-оромгоҳ ва медиа-тренинглар ўтказиб келади.

Манба: www.kun.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий