вторник, 29 октября 2013 г.

«Камолот» ЁИҲ Ёшлар медиа-марказини ишга туширади

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон ва дунё хабарларини етказиб бериш мақсадида Ёшлар медиа-марказини ишга туширади. Бу ҳақда ташкилотнинг Kun.Uz таҳририятига келиб тушган пресс-релизида маълумот берилган.
«Айни кунда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши қошида Ўзбекистонда кечаётган демократик ўзгаришларни ва дунё янгиликларини ёшларга холис, тезкор ва сифатли етказиб бериш мақсадида, Ёшлар медиа маркази фаолиятини йўлга қўйиш якунланмоқда», – дейилади пресс-релизда. Медиа-марказ қачон, қаерда, қандай кўринишда ишга тушиши тўғрисида маълумот берилмаган.
Қайд этиш жоиз, аввалроқ, 2013 йил баҳорида «Фонд Форум» ҳомийлигида онлайн тренинг маркази ишга туширилган эди.

Манба: www.kun.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий