вторник, 1 октября 2013 г.

ЮНИСЕФ Ўзбекистон далаларда ўқувчиларни кўргани йўқ

БМТ болалар жамғармаси Ўзбекистон ҳисоботини тасдиқлади, унинг вакиллари 2012 йилги пахта терими мавсумида далаларда ўқувчиларни кўришгани йўқ.

ЮНИСЕФ матбуот хизмати вакили Жон Будд (John Budd) Uznews.netнинг саволларига жавоб бераркан, ўтган йили унинг жамғармаси ходимлари Ўзбекистон пахта далаларида текширув ўтказганлигини билдирди.

“ЮНИСЕФ кузатув олиб борди, коллеж ва лицейларнинг (16-17 ёш) ўқувчилари оммавий тарзда пахта далаларидаги бир ҳафталик ишларга сафарбар қилингани аниқланди", - дея жавоб берди Будд.

Бироқ бу ёш теримчилар орасида, дейилади унинг жавобида, тўққизинчи ва ундан кичик синфларнинг ўқувчилари бўлишмаган.

Айни пайтда БМТ болалар жамғармаси вакили, унинг ташкилоти ўзбек мактаб ўқувчилари 2012 йили пахта теримига жалб этилмагани ҳақида ҳисобот ёки баёнот бермаган.

Шунга қарамай, обрўли ташкилотнинг асосий ҳулосаси, улар вакилларининг ўтган йили далаларда мактаб ўқувчиларини кўрмаганлиги, Ўзбекистон ҳукуматига ёқиб тушди.

19 сентябр куни Женевада ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий ҳисоботи бўйича маърузасида, ЮНИСЕФ ҳулосаси ўзбек ҳукуматига қарши болалар эксплуатацияси ҳақидаги айбловлар асоссиз эканига далил сифатида кўрсатилди.

Бунда Швейцариянинг Халқаро меҳнат ташкилти (ХМТ) миссиясини қабул қилиш тавсиясига қарши унда тасдиқланадики:

“ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2012 йили ўтказган мониторинг маълумотлари, пахта теримига мактаб ўқувчиларининг жалб этилмаганлигини кўрсатди”.

ЮНИСЕФдан қилинган иқтибосни, агар ташкилот
Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидаги мактаб ўқувчилари 2012 йилги пахта теримида; ЎҲА
матбуот-хизматининг тасдиғича, бу ҳақда ҳеч қандай ҳисобот ва баёнот бермаган бўлса, Саидов қандай қўлга киритгани ҳақидаги савол эса ҳозирча жавобсиз қолмоқда.

Лола Каримова ҳимоясида

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси шубҳали масалаларда Ўзбекистон режимини қўллаган ҳолати биринчи бор бўлаётгани йўқ.

2011 йилнинг баҳорида, ўзбек президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева Парижда Rue89 француз нашрини, уни "диктаторнинг қизи" дея атагани учун судга берганди. Ўшанда уни Тошкентдаги ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО ва Европа Уйи ташкилотлари ҳимоя қилиб чиққан эди.

Каримованинг француз журнаистларига қарши даъвоси бўйича судга тақдим этиш учун берилган тавсифномани ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рахбари Жан-Мишель Дельмотт (Jean-Michel Delmotte) берган.

У жумладан, Лола Каримовага "чуқур эҳтиромини билдириб" унга тегишли Болаларни ижтимоий адаптация қилиш миллий маркази (БИАҚММ) болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатишга муҳим ҳисса қзшаётганини ёзган.

ЮНИСЕФнинг Каримова билан ҳамкорлиги, Дельмотта сўзларига кўра, 2005 йили бошланган. Шундан буён муҳтож ва ногирон, етимлар ва тарбияси қийин болалар ҳимоясига бир қанча лойиҳалар амалга оширилган.

Мактуб якунида ЮНИСЕФ вакили президентниг қизи очган марказ билан келгусида ҳам ҳамкорлик қилишга умид билдирган.

Ўқувчилар далаларда бўлишган

Ўзбекистон Ҳуқуқ Ҳимоя альянси (ЎҲА) лидери, ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева, ўтган йили мактаб ўқувчиларининг далага олиб чиқилишига оид бир қанча ҳолатларни аниқлаганини билдиради.

Мисол учун у, 22 октябр куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги "Беш калта" қишлоғига борганида 70-сон мактаб ўқувчиларининг ўқитувчилари билан бирга пахта тераётганини кўрган.

Теримчилар орасида кичик синфларнинг ўқувчилари ҳам бор эди, дейди Урлаева, пахта терими чоғида ўқитувчиларнинг ҳам бўлгани, болаларнинг ўз хоҳишлари билан далага чиққанлигини инкор этади.

2012 йили ўқувчиларнинг пахта далаларига олиб чиқилгани ҳақида, Ўзбекистоннинг Жиззах ва Самарқанд вилоятлари фаоллари ҳам хабар беришган.

Айни пайтда улар ҳукуматнинг болалар ёрдамисиз пахта ҳосилини йиғиб олишга уринишганини тасдиқлашган, бироқ пахта мавсуми якунида, совуқ кунлар бошланишига оз вақт қолганида, чидамасдан, ўқувчиларни оммавий тарзда далаларга олиб чиқишган.

Uznews.net

Комментариев нет:

Отправить комментарий