АҚШ элчиси Жорж Кролнинг Рамазон ҳайити муносабати билан йўллаган табриги
Тошкентдаги
АҚШ Элчихонаси ва Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Ўзбекистондаги
мусулмонларга Рамазон ҳайити муносабати билан энг яхши тилакларимни
йўллаш менга мамнуният бағишлайди.
Рамазон
чуқур тафаккурга чўмиш, рўза тутиш ва тақводорлик онидир. Бутун дунёда,
шу жумладан Ўзбекистон ва Қўшма Штатларда, оилалар, дўстлар ва
қўни-қўшнилар йиғилиб, эътиқоди турлича бўлган кишиларни ўзаро
бирлаштирувчи принципларни нишонлашади.
Муқаддас
Рамазон ойи ниҳоясига етар экан, келинглар, Рамазоннинг асл руҳи
саналмиш тинчлик, адолат, тенглик ва яқинларимизга нисбатан
раҳм-шафқатли бўлишга садоқатли эканимизни яна бир бор тасдиқлайлик.
Мен Ўзбекистон халқига келгусида фаровонлик, бахт-саодат ва мустаҳкам соғлик тилашда Америка халқига қўшиламан.
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
***
Эҳтиром ила,
АҚШ Элчихонаси матбуот хизмати
Комментариев нет:
Отправить комментарий