вторник, 13 августа 2013 г.

Эронда аёл киши илк бор вице-президент этиб тайинланди

 ilhom-aminzade

Эрон президенти Хасан Рухоний Илҳом Аминзодани ҳуқуқий масалалар бўйича вице-президентэтиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.


Аминзода мамлакат раҳбариятидаги бундай юқори лавозимга тайинланган биринчи аёлга айланди. Хасан Рухоний “зарур илмий билимларга, юридик тайёргарликка, қонунчилик соҳасидаги тажрибага ҳамда олий ахлоқий фазилатларга эгалиги” туфайли Аминзодани танлаганини фармонда қайд этади, дея хабар беради Эрон ОАВ.

Айтиш жоизки, Аминзода миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича парламент қўмитасининг таркибига кирган, сўнгги пайтларда эса Теҳрон университети ҳуқуқ факультетининг профессори бўлган, деб ёзади “Интерфакс”. Бундан олдин Рухоний сиёсат соҳасида эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқли бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирганди.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий