вторник, 13 августа 2013 г.

АҚШ элчихонаси ва ўзбек рассомлари “Ўзбекистоннинг икки ривояти”ни тақдим этади

Chargé d'Affaires Philip Kosnett and artist Husan Sodiqov. (U.S. Embassy photo)
Хусан Садыков
2013 йил 6 август куни Тошкентдаги АҚШ элчихонаси америкалик комикс ёзувчи Пол Бенжамин ҳамда ўзбек рассомлари Ҳусан Содиқов ва Шавкат Музаффар ҳамкорликда тайёрлаган “Ўзбекистоннинг икки ривояти” номли китоб тақдимотини ўтказди. Ўзбеклар орасида машҳур бўлиб кетган “Хонатлас” ва “Қирққиз” ривоятларини ўз ичига олган мазкур китоб Тошкентдаги “Ношир” нашриёти томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида босилган.

Элчихона тадбир давомида ўзбек рассомлари ривоятлар китоби учун махсус ишлаган 40 та суратнинг кўргазмасини ҳам ташкиллаштирди. Кўргазмада рассомлар 2012 йилдаги “Халқаро меҳмонлар дастури” доирасида АҚШга қилган сафари натижасида дунёга келган яна бошқа 40 та оқ-қора ва рангли суратлар ҳам намойиш этилмоқда.    

“Ўзбекистон чуқур ва бой маданий тарихга эга бўлган мамлакат ва биз икки мамлакатлар маданиятини ўзаро тушуниш тобора чуқурлашиши ҳамда Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатлар янада такомиллашишига умид билдирамиз”, деди тақдимот маросимида сўзга чиққан муваққат ишлар вакили Филип Кознет. 

Ҳар иккала рассом Ўзбекистон Бадиий академиясининг аъзоси ҳамда “Олтин қалам” миллий танловининг ғолибидир. Пол Бенжамин “Нью-Йорк Таймс” газетасининг энг фаол, таниқли муаллифларидан биридир. У рафиқаси Ўзбекистонда дипломат бўлиб хизмат қилаётган пайт Тошкентда яшади.  


Эҳтиром ила,
АҚШ Элчихонаси матбуот хизмати

Комментариев нет:

Отправить комментарий